UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0

27 дек 19:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман"

Ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Исраэл Адесанья ўзига шуҳрат келтирган ва чемпионлик камарига олиб келган томошабоп услубга қайтишни режалаштирмоқда.

"Ҳозир мен учун камар асосий нишон эмас. Мен шунчаки жанг қилмоқчиман. Чемпионлик йўлида нима қилган бўлсам, шуни амалга оширмоқчиман. Ҳа, мен камар ҳимоясида ҳам жуда яхши ҳаракат қилгандим, лекин энди эркинроқ жанг услубига ўтмоқчиман. Мен яна аввалгидек таваккал қилишни хоҳлайман", - деди нигериялик Таиланддаги Bangtao Muay Thai & MMA клубида ўтказилган савол-жавоб сессиясида.

Адесаньянинг сўзларига кўра, у келаси йили октагонга қайтади, аммо энди чўққига қайтиш осон бўлмайди

"Ҳар куни менга шундай дейишади: "Эй, сен фаолиятингни тугатганмисан?" Илгари: "Йўқ, мен шунчаки танаффус қилиб, бошқа ишлар билан шуғулланяпман" деб тушунтиришга мажбур бўлардим. Энди эса мен шунчаки: "Ҳа, мен фаолиятимни якунладим" деб жавоб бераман. Мени постерда кўрмагунларича шундай ўйлайверишсин", - дея изоҳ берди собиқ UFC чемпиони.

Жорий йилнинг февраль ойида Исраил Адесанья иккинчи раундда техник нокаут эвазига Нассурдин Имавовга имкониятни бой бериб, кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олганди. Айни пайтда у ташкилотнинг ўрта вазн рейтингида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг