27 дек 15:30
Янгиликлар
Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди
Оқшомнинг асосий жанги иккинчи ярим енгил вазн тоифасида (55,2 кг гача) амалдаги мутлақ жаҳон чемпиони япониялик Наоя Иноуэ ҳамда мағлубиятсиз серия билан келаётган мексикалик Алан Дэвид Пикассо ўртасидаги чемпионлик жанги бўлади.
Муроджон Аҳмадалиевга қарши сўнгги жангида Иноуэ 10 миллион доллар гонорар олганди. Пулли трансляциялар (PPV) сотувидан тушган улушни ҳисобга олган ҳолда, японияликнинг бугунги жангдан оладиган умумий даромади 18 миллион долларга етиши кутилмоқда.
Пикассонинг гонорари тахминан 2 миллион долларга баҳоланмоқда, бу унинг олдинги шартномаларига асосланган. Ўтган жангда мексикалик боксчи япониялик Кёносуке Камедага қарши рингга чиққан ва ғалаба қозонганди. Ўша жангдан у 400 минг доллардан кўпроқ гонорар ишлаб олган эди.

Фикрлар