UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 дек 12:31
Янгиликлар

Спорт курашлари, Бокс/ММА, Дзюдо, Таэквондо, Париж-2024

23 декабрь куни Олимпиада йилининг энг яхшилари эълон қилинади

23 декабрь куни соат 14:30да пойтахтимиздаги Олимпия ва Парлимпия Шон-шуҳрати музейида "Миллий спорт мукофоти-2024" ғобиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Олимпиада йили сифатида тарихга муҳрланаётган 2024 йилнинг энг яхшиси бўлиш учун номзодлар керагидан ҳам кўп. Париж-2024 Олимпиадасининг ҳар бир қаҳрамони энг яхши бўлишга ҳақли. Фақат улар орасидан бир нафаригина энг яхши деб топилади. 

Ҳар йилгидек Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Спорт вазирлиги билан ҳамкорликда бир нечта номинацияда ғолибларни эълон қилади. Лекин қандай йўл билан буни амалга ошириши бизга номаълум. Балки, ёпиқ овоз бериш йўли билан аниқланар. Агар шундай бўлган тақдирда, номзодларга кимлар овоз беради? Бу энди биз учун мавҳум.  

Тахминимизча, саккиз нафар Олимпиада чемпионидан бири "Йилнинг энг яхши эркак спортчиси" деб топилса керак. Диёра Келдиёрова "Йилнинг энг яхши аёл спортчиси" бўлар. Ҳар ҳолда ёзги Олимпия ўйинлари тарихидаги илк аёл Олимпиада чемпиони. Қолаверса, Ўзбекистон дзюдоси тарихида олимпия ўйинлари чемпион бўлган илк спортчи. 

"Йилнинг энг яхши эркак мураббийи" ҳам деярли аниқ бўлса керак. Олимпиадада 8 та олтиндан 5 тасини қўлга киритган боксчиларимизнинг устози бу номга лойиқ кўрилиш эҳтимоли жуда юқори. 

Йилнинг энг яхши ёш спортчилари учун даъвогарлар ҳам етарли. Кеча Олимпия ва Паралимпия Шон-шуҳрати музейида 2024 йил жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилган спортчиларни пул мукофоти билан тақдирлаш маросими ўтказилган эди. Улар орасидан кимдир, балки Олимпиадада яхши натижа қайд эта олган энг ёш спортчимиз бу номинацияда ғолиб бўлар. 

Йилнинг энг яхши федерацияси бўлиш учун даъвогарлар ҳам етарли. Ўзбекистон бокс, дзюдо, таэквондо, эркин кураш, оғир атлетика сингари федерациялардан бири энг яхши деб топилса керак. Қолган даъвогар федерацияларга ҳам қандайдир номинациялар бўйича ғолиблик берилар. 

Хуллас, икки кундан сўнг биз Ўзбекистоннинг 2024 йилдаги энг яхшиларини билиб оламиз. Тахмин қилиб кўрингчи, ким Олимпиада йилининг энг яхшилари қаторида "Миллий спорт мукофоти-2024"да эътироф этилади?  

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон спорт делегацияси биз учун тарихий бўлиб қолган Париж-2024 Олимпиадасида 8 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 13-ўринни эгаллаганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг