UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 фев 09:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

26 февраль кунги проф бокс оқшомининг барча жуфтликлари маълум

Хабар берганимиздек, 26 февраль куни пойтахтимизда яна бир профессионал бокс кечаси ўтказилади.

Buka Boxing томонидан ташкил этилаётган проф бокс оқшомининг марказий жангида тажрибали чарм қўлқоп устамиз Улуғбек Ҳақбердиев грузиялик Нодари Робакидзе (14-14-3, 5 КО)га қарши рингга кўтарилади.

Co-main event жанги эса биринчи яримўрта вазн тоифасида ҳамюртимиз Сардор Музаффаров (4-6, 2 КО) ҳамда қозоғистонлик 29 ёшли Виктор Коточигов (13-2, 5 КО) ўртасида бўлиб ўтади. 

Маълумот учун, Коточигов ўтган йилнинг 18 декабрь куни БААнинг Дубай шаҳрида танзаниялик Айзек Муши (6-3-1, 4 КО) устидан ғалабага эришганди. Сардор Музафаров эса 11 декабрь куни Екатеринбургда Россия шарафини ҳимоя қилиб келаётган асли грузиялик боксчи Игорь Адлейбе (14-0-2, 6 КО)га имкониятни бой берганди. 

"BUKA BOXING EVENT" туркум турнирларини очиб берувчи ушбу бокс оқшомида шунингдек, Шукуржон Раҳимов, Аббосхон Йўлдошев сингари кўзга кўринган боксчиларимиз ўз жангларини ўтказишади. Аббосхон яна бир ҳамюртимиз Довруғбек Ибрагимовга қарши рингга чиқади. Профессионал бокс оқшоми 26 февраль куни соат 17:00да Buka gym залида бошланади. 


Проф бокс оқшомининг тўлиқ карди:

1. 66.6 кг: Ҳаётжон Машрапов - Алишер Наврўзов

2. 58.9 кг: Дилшод Бўриҳулов - Муҳаммаднуриддин Кимсанбоев 

3. 53.5 кг: Бакитбек Садирбек уулу (Қирғизистон) - Шаҳбоз Толибжонов

4. 69.8 кг: Шерзоджон Ҳабибов - Жўрабек Абдуллаев 

5. 63.5 кг: Жаҳонгир Давидов - Фарҳодбек Арабжонов 

6. 66.6 кг: Рўзимуҳаммад Акрамов - Адҳамжон Икрамов 

7. 66.6 кг: Аббосхон Йўлдошев - Довруғбек Ибрагимов

8. 61.2 кг: Шукуржон Раҳимов - Торнике Сурмава (Грузия) 

9. 63.5 кг: Виктор Коточигов (Қозоғистон) - Сардор Музаффаров 

10. 72.5 кг: Улуғбек Ҳақбердиев - Нодари Робакидзе (Грузия)       

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг