UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 авг 17:22
Янгиликлар

Футбол

Аббосбек Файзуллаев: "Кейинги қадамни ташлаш ва ўз даражамни ошириш вақти келганди"

ЦСКА собиқ футболчиси Бахтиёр Зайнутдинов ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Аббосбек Файзуллаевнинг Москва жамоасига мослашишига ёрдам берган.

Бу ҳақда Файзуллаев ТАСС агентлигига маълум қилди.

4 август куни ЦСКА "Пахтакор" клубидан Аббосбек Файзуллаев трансфер қилинганини эълон қилди. Август ойи охирида қозоғистонлик ярим ҳимоячи Бахтиёр Зайнутдинов Туркиянинг "Бешиктош" клубига йўл олди. 25 август куни ЦСКА Россия Премьер-лигаси (РПЛ) 6-турида сафарда "Оренбург" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Файзуллаев 80-дақиқада ҳужумчи Фёдор Чаловни алмаштирди.

"Оренбург" билан қизиқарли ўйин бўлди, ҳамма уч очко олиш учун охиригача курашди, ҳамма борини берди", – деди Файзуллаев.

ЦСКА доимо ғалаба қозонишни хоҳлайдиган жамоа. Мослашув жараёни жуда яхши кетмоқда, уларга раҳмат. Баха (Бахтиёр Зайнутдинов – таҳр.) ҳам менга катта ёрдам берди, унга раҳмат айтаман. Унга Туркияда омад тилайман".

Баха мени жамоадаги йигитлар, клуб, қароргоҳ билан танаштириб чиқди. ЦСКА менга U-20 Осиё Кубогидан сўнг қизиқиш билдирганини билдим, лекин биринчи давра якунланишини кутдим. Ўйлайманки, кейинги қадамни ташлаш ва ўз даражамни ошириш вақти келганди", – деди Файзуллаев.

ЦСКА РПЛ мусобақа жадвалида 10 очко билан 4-ўринда бормоқда. Жамоа кейинги турда 3 сентябрь куни Петербургнинг “Зенит” жамоасини қабул қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг