UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 фев 22:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Аббосхон ҳамда Улуғбекда ғалаба ва Тошкентда профессионал бокс оқшомининг барча натижалари

Пойтахтимизда яна бир профессионал бокс кечаси ташкил этилди.

Оқшомнинг марказий жангида тажрибали чарм қўлқоп устамиз Улуғбек Ҳақбердиев грузиялик Нодари Робакидзе (14-14-3, 5 КО)га қарши рингга кўтарилди ва очколар эвазига ғалаба қозонди. Co-main event жанги эса биринчи яримўрта вазн тоифасида ҳамюртимиз Сардор Музаффаров (4-6, 2 КО) ҳамда қозоғистонлик 29 ёшли Виктор Коточигов (13-2, 5 КО) ўртасида бўлиб ўтди. Афсуски Музаффаров ушбу баҳсда очколар эвазига ютқазди. 

Проф бокс оқшомида қайд этилган барча натижалар билан танишинг:

1. 66.6 кг: Ҳаётжон Машрапов - Алишер Наврўзов - Машрапов 6-раунд якунига кўра очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди

2. 58.9 кг: Дилшод Бўриҳулов - Муҳаммаднуриддин Кимсанбоев - Кимсанбоев 3-раундда техник нокаут эвазига ғолиб бўлди

3. 53.5 кг: Бакитбек Садирбек уулу (Қирғизистон) - Шаҳбоз Толибжонов - Толибжонов 3-раундда рақибини нокаутга учратди

4. 69.8 кг: Шерзоджон Ҳабибов - Жўрабек Абдуллаев - Хабибов 3-раундда нокаут эвазига ғалаба қозонди

5. 63.5 кг: Ҳасанбой Урайимов - Фарҳодбек Арабжонов - Арабжонов 3-раундда рақибини нокаут эвазига мағлуб этди

6. 66.6 кг: Рўзимуҳаммад Акрамов - Адҳамжон Икрамов - Акрамов 5-раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонди

7. 66.6 кг: Аббосхон Йўлдошев - Довруғбек Ибрагимов - Аббосхон Йўлдошев 2-раунддан кейин ғалаба қозонди. Ибрагимов жангни давом эттиришни истамади

8. 61.2 кг: Шукуржон Раҳимов - Торнике Сурмава (Грузия) - Шукуржон Раҳимов 6-раунд якунига кўра, очколар эвазига ғалаба қозонди

9. 63.5 кг: Виктор Коточигов (Қозоғистон) - Сардор Музаффаров - Виктор Коточигов 6-раунд якунига кўра очколар эвазига ғалаба қозонди

10. 72.5 кг: Улуғбек Ҳақбердиев - Нодари Робакидзе (Грузия) - Улуғбек Ҳақбердиев очколар эвазига ғалаба қозонди

Жанглар жонли эфирда намойиш этилди: 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг