UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 ноя 17:14
Янгиликлар

Бошқалар

Абдулҳаким Шаубаев Осиё Kukmuwon федерацияси президенти этиб сайланди

Шунингдек, ҳамюртимиз 8-ДАН қора белбоғ соҳибига ҳам айланди.

Корея Республикаси пойтахти Сеул шаҳрида шарқ яккакурашлари оиласига мансуб Жаҳон Кукмувон World Kukmuwon (WKMW) федерациясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда якунига етиб бораётган 2024 йилни мавсум сарҳисоби, янги йил тақвими каби бир қатор масалалар муҳокама қилинди. 

Биз учун аҳамиятлиси, йиғилиш доирасида Осиё Kukmuwon федерациясига янги раҳбарнинг сайланиши бўлди. Унда делегатларнинг якдил овози билан Абдулҳаким Шаубаев Осиё Kukmuwon федерацияси президенти этиб тасдиқланди. Унга ишонч ёрлиғи ҳамда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссаси учун миллий мукофоти тақдим этилди.  

Шунингдек, Жаҳон Kukmuwon федерацияси президенти Хванг Ёнг-Жин юртдошимизга  8-ДАН қорабелбоғ даражасини ҳам топширди. Хванг Ён-Жин Жанубий Корея Миллий спорт турлари раиси ҳам ҳисобланади. У Ўзбекистонда ҳам бўлиб, яккакураш спорт турларида шуғулланаётган ёшларимиз ҳамда уларнинг мураббийлари билан учрашган.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг