UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 сен 07:53
Янгиликлар

Дзюдо

Абдулла Тангриев педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори бўлди

Дзюдо бўйича 2008 йилги ёзги Олимпия ўйинларининг кумуш медали соҳиби Абдулла Тангриевда янгилик.

У педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Тангриев бугунги кунда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида олий тоифали тренер-ўқитувчи сифатида фаолият олиб бормоқда.

Маълумот ўрнида: Тангриев Абдулла Товошевич 1981 йил 28 март куни Сурхандарё вилоятида зиёлилар оиласида таваллуд топган. Сурхондарё вилояти Бойсун тумани 38-сонли ўрта таълим мактабига қабул қилиниб, ҳозирги Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказини тугатган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети “Халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти” кафедрасида ўз иш фаолиятини олиб бормоқда.

2021 йилда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг “Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)” магистратура мутахассислигини тамомлаган. Тангриев - 1996-2019-йилларда дзюдо спорт тури бўйича миллий терма жамоа аъзоси бўлган. Ўз спорт амалиёт давомида 12 карра Ўзбекистон чемпиони ҳисобланади.

2000 йилда Гонгконгда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби, 8 марта Осиё чемпионати иштрокчиси сифатида 1 мартта кумуш медаль, 1 марта бронза ҳамда 2003-2005-2007-2008-2011-2015- йилларда катталар ўртасида Осиё чемпиони. 5 мартта Осиё ўйинлари совриндори, 4 марта Жаҳон чемпионати совриндори ҳамда чемпиони ҳисобланади.

Тўққиз марта IJF Grand Slam ва Grand-Prix мусобақалари чемпиони ҳамда совриндори. 5 марта Ёзги универсиада ўйинлари чемпиони ҳамда совриндори. 4 карра Олимпия ўйинлари иштрокчиси, 2008 йил Пекин Олимпиадаси кумуш медали соҳиби.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2003 йил “Шуҳрат" медали, 2007 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи”, 2008 йил “Ўзбекистон Ифтихори” фахрий унвонлари билан мукофотланган.

Ҳозирги кунда Абдулла Тангриев дзюдо спорт тури бўйича олий тоифали тренер-ўқитувчи сифатида Ўзбекистон, Осиё ҳамда Жаҳон чемпионлари ва совриндорларини тайёрлашда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Оилали, тўрт нафар фарзанднинг отаси.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг