UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 июл 11:01
Янгиликлар

Спорт курашлари

Абдулло Алиев ва Жалгасбай Бердимуратов Будапешт рейтинг турнири совриндори!

17-20 июль кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида спорт курашлари бўйича Polyák Imre & Varga János Memorial рейтинг мусобақаси ўтказилди.

Ушбу нуфузли мусобақада фақат юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз аъзолари иштирок этишди.

Якунда 72 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Абдулло Алиев мусобақада кумуш, 82 кг вазнли Жалгасбай Бердимуратов эса бронза медалига эга чиқди.

U-20 ва U-23 ёш тоифаларида Осиё чемпиони, катталар ўртасидаги қитъа биринчилигининг вице-чемпиони ҳисобланган Алиев турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида Грузия вакили, Европа чемпионати совриндори Юри Ломадзе билан тўқнаш келиб, 2:8 ҳисобида имкониятни бой берди.

Жалгасбай Бердимуратов эса учинчи ўрин учун кечган беллашувда россиялик Рафаэль Юнусовни 2:1 ҳисобида таслим этди.

Шу тариқа, юнон-рум курашчиларимиз Будапешт рейтинг турнирини 2 та медаль билан (1 та кумуш ва 1 та бронза) якунлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг