UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 июл 21:56
Янгиликлар

Футбол, Париж-2024

Абдусалом Азизов бошчилигидаги расмийлар Олимпиадага жўнаб кетаётган футболчиларимизга омад тилашди

Эртага футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун Францияга йўл олади, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

Бугун Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти масъулиятли сафар олдидан жамоамиз билан учрашиб, йигитларимизга оқ йўл тилашди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, мамлакат футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов, Спорт вазири Адҳам Икрамов, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов иштирок этишди.

Расмийлар ўзбек спортида тарихий йўлланмага сазовор бўлган жамоамиздан бўлажак Олимпиадада ҳам улкан ғалабалар кутишларини, бунинг учун давлатимиз барча шароитни яратиб беришини таъкидлашди. Ўз навбатида, бош мураббий Тимур Кападзе ҳам жамоа Францияга фақат ва фақат Олимпиада медаллари учун йўл олаётгани, йигитлар барча ўйинда бор имкониятларини ишга солишларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, футболчиларимиз Олимпия ўйинларидаги иштирокларини 24 июл куни Испанияга қарши баҳс билан бошлашади. Унгача жамоамиз 15 июл куни Гвинея, 18 юлда эса Янги Зеландия қарши иккита назорат учрашувини ўтказади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг