UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 июл 21:12
Янгиликлар

Хоккей

"Агар "Ҳумо"дан таклиф бўлса, буни кўриб чиқардим". Евгений Григоренко Ўзбекистондаги фаолиятини эслади

"Ҳумо"нинг собиқ хоккейчиси, айни пайтда ВХЛнинг "Дизель" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Евгений Григоренко лига расмий сайтига интервью берди.

Ушбу интервьюнинг Ўзбекистонга оид қисмини эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

- "Ҳумо"нинг муваффақиятга, машҳурликка эришишининг сабаби нима деб ҳисоблайсиз? 

- Бунда маркетинг ва матбуот хизматининг ҳиссаси катта. Янги арена одамларда қизиқиш уйғотганди. Бу қандайдир ноодатий эди, одамлар келишарди, баъзилар эса бутун мавсум давомида бирга бўлишди. Кейин эса спорт томонлама натижа роль ўйнади. Қишга яқин, аренанинг пастки қисми тўларди. Ишончим комил, Ўзбекистонда ҳалигача "Ҳумо"ни эслашади. У ердаги муҳит жуда ажойиб эди. 

- Агар Тошкент клуби ВХЛга қайтса, у ерда фаолиятингизни давом эттирармидингиз?

- Таклиф бўлса, юз фоиз буни кўриб чиқардим. Агар ўша таркибнинг ярми қайтса ҳам, ўша натижалар тасодиф эмаслигини хоккей оламига кўрсатиб қўярдик. Пандемия бўлмаганида бутун мавсум давомида ўйнаш жуда қизиқ бўларди. Ҳозирда клуб Қозоғистон чемпионатида иштирок этишини эълон қилди. Ўзбекистон хоккейига фақат муваффақиятлар тилайман. 

- Ўзбекистон ва Беларусда яшаб, меҳнат қилгансиз. Бу тажриба дунёни кенгроқ тушунишга ёрдам берадими? Ёшларга манзилни ўзгартиришни тавсия қилган бўлармидингиз? 

- Ўзбекистондаги ҳаёт Росия ва Беларусдан фарқ қилади. Иссиқ мамлакат, у ерда курортдагидек яшайсиз. Фақат, Тошкентда денгиз етишмайди. Менимча кимлардир бундай шароитда яшай олмаган бўларди - иссиқ, фикр фақат хоккейда эмас, у ерда "релакс"да юрасиз. Баъзида турмуш ўртоғим билан бирга у ерга дам олгани боргимиз келади - шаҳарни биламиз, барча боғлар таниш. Беларус Россиядан катта фарқ қилмайди. Одамлар рус тилида гапиришади, тил муаммоси йўқ. 

Ёшларга менимча маслаҳат бермайман. Ҳар кимнинг елкасида боши бор, кўпчилик катта эҳтимол билан ўз агентини эшитади", - деди Евгений Григоренко.

Маълумот учун, Григоренко айни пайтда "Дизель" шарафини ҳимоя қилмоқда. У "Ҳумо"да ўтказган мавсумида жамоанинг энг яхши бомбардири бўлганди. 


Интервьюнинг тўлиқ қисмини УШБУ САҲИФАда ўқишингиз мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг