UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 апр 10:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Аҳмадалиевнинг менежери: "Реванш ўтказилишини талаб қиламиз!"

Вадим Корнилов Муроджон Аҳмадалиевнинг мағлубияти ҳақида фикр билдирди.

Иккинчи энг енгил вазн тоифасида собиқ WBA ва IBF чемпиони Муроджон Аҳмадалиевнинг менежери Вадим Корнилов ўзбекистонлик боксчининг Марлон Тапалесга қарши жангида ҳакамлар қарорининг қанчалик тўғри бўлгани ҳақида гапирди. Жангда филиппинлик Тапалес ғалаба қозонган эди (115:113, 115:113, 110:118).

"Буни қабул қилиб бўлмайди. Боксда бундай ҳолатларга йўл қўйиб бўлмайди.

Айримлар шикоятга ўрин йўқ, жанг рақобатга бой бўлди демоқда. Бироқ биз кўплаб экспертлардан жангни таҳлил қилишни сўрадик ва уларнинг барчаси бир неча раундни бир овоздан Аҳамадалиевга берди. Яъни, у камарни ҳимоя қилиш учун етарлича иш қилганини айтишди.

Қарор борасида WBA, IBF ва Техас атлетика комиссиясига шикоят киритмоқчимиз. Айни вақтда бунинг учун керакли ҳужжатларни тўплаяпмиз. Реванш ўтказилишини талаб қиламиз", - дейди Корнилов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг