UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 окт 00:25
Янгиликлар

Оғир атлетика

Ажойиб! Акбар Жўраев икки кураш якунида ҳам дунё рекордини янгилаган ҳолда Жаҳон чемпионига айланди, ҳисобимизда 5 та медаль!

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Акбар Жўраев ва Руслан Нурудинов Норвегиядаги Жаҳон чемпионатида иштирокини якунлади.

110 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган ҳамюртларимиз 3 та олтин ва 2 та бронза медалини тақдим этишди.

Даст кўтариш дастурида тўртинчи бўлган Нурудинов силтаб кўтариш машқида 228 кг натижа қайд этди. Унинг икки кураш якунидаги кўрсаткичи эса 414 кгни ташкил этди. Шу тариқа, 33 ёшли Руслан 2 та бронза медалини қўлга киритди.

Аҳамиятлиси, даст кўтариш дастурида дунё рекордини янгилаган Жўраевга бу сафар ҳам тенг келадиган рақиб топилмади. У 232 кг натижа билан силтаб кўтариш дастурида олтин медални қўлга киритди. Бундан ташқари, Акбар умумий ҳисобда 428 кг тошни бўйсундириб, дунё рекордини янгилади ва икки кураш якуни бўйича ҳам тенгсиз бўлди.

Шу тариқа, Акбар Жўраев ЖЧда 3 та олтин, Руслан Нурудинов эса 2 та бронза медални қўлга киритди.

Якуний натижалар:


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг