UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 сен 18:47
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Ажойиб дебют! Гейниш ва Чигирев жуфтлиги қисқа дастурда иккинчи ўринни эгаллади

Маълум қилганимиздек, бугун тонгда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида фигурали учиш бўйича "Челленжер" туркумидаги "John Nicks Pairs Challenge International" мусобақаси бошланди.

Жуфтлик йўналишида ўтказилаётган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Екатерина Гейниш ҳамда Дмитрий Чигирев ҳам иштирок этмоқда. Бу уларнинг терма жамоамиз сафидаги илк мусобақаси.

Турнир регламентига кўра, бугун тонгда қисқа дастур беллашувлари ўтказилди. Унда Гейниш ва Чигирев билан бир қаторда 8 та давлатнинг 14 жуфтлиги баҳс олиб борди.

Эътиборлиси, дастур якунига кўра, спортчиларимиз 64.62 балл билан иккинчи ўринни эгаллашди. Биринчи ўрин эса АҚШ вакиллари Элли Кем ва Дэнни О'Шига насиб этди (67.46). Кучли учликни италиялик Ребекка Гиларди ва Филиппо Амброзини (64.61) якунлаб берди.

Бугун мусобақа доирасида эркин дастур ташкил этилади.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг