UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 окт 07:01
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Ажойиб! Гейниш ва Чигирев Канада Гран-присига йўлланма олди!

Фигурали учишнинг жуфтлик дастурида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирев Гран-прида иштирок этади.

Улар Канададаги Гран-при босқичига квота олишди. Мусобақа 25-27 октябрь кунлари Янги Шотландия провинциясининг Галифакс шаҳрида ташкил этилади.

Маълумот ўрнида, фигулари учиш спорт турида Гран-прилар — бу жаҳондаги энг яхши фигурали учувчилар ўртасида ўтказиладиган йиллик мусобақалар тўпламидир. Улар 6 босқичдан иборат бўлади. Ҳар бир босқичда спортчилар учун эгаллаган ўринларига қараб, 3 баллдан 15 баллгача берилади. Олти босқич якунига кўра, энг яхши 6 нафар спортчи ёки жуфтлик финал босқичида иштирок этади.

Канада Гран-приси сериянинг иккинчи босқичи ҳисобланади. У Гейниш ва Чигирев жуфтлиги учун ҳам дебют Гран-при бўлади. Бу босқичда 7 мамлакатнинг 8 жуфтлиги иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирев жуфтлиги сентябрь ойида Ўзбекистон терма жамоаси учун ўзларининг илк мусобақасида — "Челленжер" туркумидаги "John Nicks Pairs Challenge International" турнирида қатнашиб, учинчи ўринни эгаллашган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг