UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 май 19:22
Янгиликлар

Оғир атлетика

Акбар Жўраевда Осиё чемпионатининг 3 та олтин, Шарофиддин Амриддиновда эса 3 та кумуш медали + ФОТО

Хитойнинг Жиангшан шаҳрида давом этаётган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатидан хушхабарлар келиши давом этмоқда.

Бундан бироз аввал эркаклар ўртасида 109 кг вазн тоифасида супачага кўтарилган ҳамюртларимиз - Акбар Жўраев ҳамда Шарофиддин Амриддинов қитъа биринчилигининг олтин ва кумуш медалларига сазовор бўлишди.

Жумладан, Акбар Жўраев даст кўтаришда 183 кг, силтаб кўтаришда 223 кг ва иккикурашда 406 кг натижа қайд этган ҳолда 3 та олтин медални қўлга киритган бўлса, Шарофиддин Амриддинов даст кўтаришда 181 кг, силтаб кўтаришда 214 кг ва иккикурашда 395 кг натижа кўрсатиб 3 та кумуш медални делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйди.

Таъкидлаш керакки, ушбу Осиё чемпионати Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндори Акбар Жўраев учун Париж Олимпиадасидан кейинги дастлабки расмий мусобақа ҳисобланади. Шунга қарамасдан, истеъдодли спортчимиз мавсумнинг илк мусобақасида юқори натижа кўрсатиб, делегациямиз ҳисобига мазкур Осиё чемпионатидаги дастлабки олтин медалларни олиб келди.

Яна бир эътиборли жиҳати, Хитойдаги қитъа биринчилиги терма жамоамизда фаолият юритаётган мисрлик мутахассис Халид Корани учун ҳам биринчи расмий мусобақа бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг