UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 авг 21:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Акмал Ҳасановга Чингиз Айтматов номидаги медаль топширилди

Ёдингизда бўлса, ўзбекистонлик бокс мураббийи Акмал Ҳасанов Париж-2024 Олимпиадасида қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек уулуга секундантлик қилганди.

Финалга қадар етиб келган Мунарбек якунда Олимпиаданинг кумуш медалини қўлга киритганди. Финал жангида у ҳамюртимиз Абдумалик Ҳалоковга имконияни бой берганди. Мунарбекнинг медали қирғиз боксчиларининг Олимпиададаги илк медали бўлгани билан яна ҳам аҳамиятли эди. 

Бугун Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти халқ дипломатияси форуми доирасида Акмал Ҳасанов қўшни мамлакат томонидан муносиб тақдирланди. Қирғиз Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Чингиз Айтматов номидаги Иссиқ-Кўл форуми бош котиби Ассол Молдокматова ушбу мукофотни Акмал Ҳасановга топширди. 

Мураббийимизнинг бу ҳаракати икки давлат ўртасидаги инсонпарварлик, бағрикенглик, дўстона муносабатларнинг янада мустаҳкамланиб бораётганининг ёрқин намунаси бўлди. 

Шунингдек, Ассол Молдокматова мураббийимизга Иссиқ-Кўлга дам олиш учун йўлланма, миллий чопон ҳамда таниқли мўйқалам устаси Сабитжан Бабажанов томонидан чизилган суратни топширди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг