UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 фев 16:22
Янгиликлар

Шахмат

"Ал-Беруний" халқаро турнирининг биринчи турида қандай натижалар қайд этилди?

Пойтахтимиз мезбонлигида ўтаётган шахмат бўйича "Ал-Беруний" номидаги II Халқаро шахмат турнирида 1-тур учрашувлари ўтказилди.

Умумий мукофот жамғармаси 68 700 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақа уч гуруҳда ўтказилмоқда. "Мастерс" гуруҳида ҳамюртларимиз билан бирга рейтинги 2600 ва ундан юқори бўлган 6 нафар хорижлик шахматчи ҳам бош соврин учун баҳсларга киришди. Гроссмейстеримиз Абдумалик Абдусалимов ўзига хос ўзбек дербисида Ортиқ Ниғматовни мағлубиятга учратди. 

Муҳиддин Мадаминов арманистонлик Шант Саргсянга, Афруза Ҳамдамова яна бир арман гроссмейстери Ҳаик Мартиросянга имкониятни бой берди. Рапид бўйича амалдаги жаҳон чемпиони россиялик Володар Мурзин венгриялик Санан Сюгировдан устун келди. Россиялик Владислав Артемьев ва хитойлик Ма Кюн баҳсида дуранг натижа қайд этилди.      

"Челленжер" гуруҳида қатнашаётган шахматчиларимиздан ҳеч бири 1-турда ғалаба қозона олмади. Биргина Ҳумоюн Бегмуратов қора доналарда қозоғистонлик гроссмейстер Ринат Жумабаев билан муросага келди. Алмас Раҳматуллаев эронлик Бардия Данешварга, Муҳаммадзоҳид Суяров Иван Землянскийга, Саидакбар Сайдалиев Дэвид Паранянга ютқазиб қўйди.  

"Фьючерс" гуруҳида рейтинги 2400 ва ундан юқори 6 нафар хорижлик шахматчи қатнашяпти. Умида Омонова ушбу гуруҳнинг биринчи рақамли иштирокчиси россиялик Клементи Сичев (2542) билан дурангга эриша олди. Ўзбек дербисида Асрорбек Омонов аёллар ўртасида гроссмейстер Нилуфар Якуббаевадан устун келди. Гулдона Каримова эса қора доналарда швециялик гроссмейстер Виталий Сивукдан енгилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг