UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 май 14:02
Янгиликлар

Футбол

"Ал Ҳилол" Саудия Арабистони Қирол кубогини қўлга киритди ва "Ал Насср"нинг ОЧЛ учун имкониятини сақлаб қолди

Тунда Жиддадаги "Қирол Абдуллоҳ Сити" стадионида "Ал Ҳилол" ва "Ал Ваҳда" ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Учрашувнинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Эътиборлиси "Ал Ҳилол" 90+9-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Экстра таймларда ҳам ҳисоб ўзгармади ва ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди.

Унда "Ал Ҳилол" 7:6 ҳисобида зафар қучди ва Саудия Арабистони Қирол кубогини қўлга киритди. Бундан ташқари "Ҳилол" янги мавсумда Роналду ва ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов тўп тепаётган "Ал Насср"нинг Осиё чемпионлар лигасида иштирок этиши учун имконият қолдирди.

"Ал Насср" ОЧЛга чиқиши учун бу мавсум Саудия Арабистони чемпионатида 2-ўриндан пастга тушмаса бўлгани.

Саудия Арабистони Қирол кубоги, Финал

"Ал Ҳилол" - "Ал Ваҳда" 1:1 (пенальтилар серияси 7:6)

Голлар: Али Ал Булайҳи 90+9 - Абдул Карим Йода 35.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг