UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 ноя 15:19
Янгиликлар

Дзюдо

Alfraganus University билан ҳамкорлик Меморандуми имзоланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон дзюдо федерациясининг олимпия оиласига мансуб дзюдо спорт турини биргаликда ривожлантириш бўйича ҳамкор олий ўқув даргоҳлари сони яна биттага кўпайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олимпия ва Паралимпия ўйинларига юртимиз спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисидаги Қарорида спорт таълими тизимини тубдан такомиллаштириш ва рақамлаштириш, олимпия ва паралимпия дастурларига киритилган спорт турлари бўйича юқори натижадор ва олимпия спортчилар захирасини яратиш, спорт менежментини такомиллаштириш, спорт базалари ва иншоотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий стандартларга жавоб берадиган янги спорт объектларини барпо этиш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш каби бандлар бўлиб, Ўзбекистон дзюдо федерацияси бу йўналишларни амалиётга тадбиқ этиб келмоқда. 

Шу кунгача Федерация Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти билан ҳамкорлик Меморандумлари имзоланган эди. Куни кеча дзюдо спорт турини янада ривожлантириш йўлида федерация билан ҳамкорлик қиладиган олий ўқув юртлари сони яна биттага кўпайди. 

Эндиликда Алфраганус университети билан ҳамкорликдаги ишлар йўлга қўйилади. Ўзбекистон дзюдо федерациясида ўтган тадбирда Alfraganus University нодавлат олий таълим ташкилоти ректори Муҳаммадисмоил Маҳмудов, Университетнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ректор маслаҳатчиси Фармонқул Эгамердиев, Ўзбекистон дзюдо федерацияси Бош котиби Азиз Собиров, федерация раиси маслаҳатчиси Ксения Гулямова ва бош масъуллар иштирок этди. 

Маълумот учун, Алфраганус университети 2022 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг иқтисод, филология, педагогика, ижтимоий фанлар, рақамли технологиялар, тиббиёт, жисмоний тарбия ва спорт, туризм факультетлари ҳамда улар таркибида 37 та йўналиши мавжуд. Алфраганус университети ўзбек қомусий олими Аҳмад Ал-Фарғоний номига Алфраганус деб номланган. Ал-Фарғоний Европада айнан шу ном билан машҳур бўлган ва ойдаги кратерларнинг бири ҳам олим шарафига шундай аталган.

"Жисмоний тарбия ва спорт" факультети Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2022 йил 12 августдаги № 034974-сонли лицензияси асосида ташкил этилган. Факультетнинг мақсади шахснинг интеллектуал, маданий ва ахлоқий ривожланишига бўлган эҳтиёжларини қондириш, олий маълумотга эга бўлиш, жамиятни жисмоний тарбия ва спорт соҳасида юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш учун ижтимоий буюртмаларни бажаришдан иборат.

Университет раҳбарияти Федерацияга ташрифи чоғида бу ердаги мўъжазгина музей, терма жамоа аъзолари машғулот ўтказадиган дзюдо зали, меҳмонхона, ошхона, умуман дзюдочилар учун муҳайё қилинган барча шароитлар билан яқиндан танишишди. Томонлар ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш, илмий-услубий ва инновацион технологиялар асосида дзюдо спорт турини янада такомиллаштириш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.  

Меморандумга кўра, Федерация университетда дзюдо билан шуғулланувчилар учун машғулотларни ташкил этиш, малакали мураббийлар билан таъминлаш, машҳур дзюдочиларимиз иштирокида маҳорат сабоқларини ўтказиш, талабалар билан учрашувлар уюштириш каби қатор йўналишларга масъул бўлади. Ўз ўрнида Университет томонидан халқаро мусобақаларда натижа кўрсатган ҳамда Федерация томонидан тавсия этилган дзюдочиларимизнинг ушбу олий ўқув даргоҳидаги имтиёзли таҳсил олиши таъминланади.   

Ишонамизки, икки томонлама ҳамкорлик юртимиз дзюдоси ривожига хизмат қилади. Тадбир якунида томонлар ўзаро эсдалик совғаларини алмашишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг