UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 ноя 10:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

Али Абдел-Азиз Махачевнинг кейинги рақиби Оливейра эмас, Гэтжи бўлишини айтди. Ислам март ойидан аввал жанг қилмайди!

Dominance MMA раҳбари Али Абдел-Азиз енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислам Махачев кейинги жангини рейтингнинг иккинчи поғонасида бораётган Жастин Гэтжига қарши ўтказишини айтди.

Аввалроқ, журналист Ариэль Хельвани Ислам Махачев кейинги жангини 2024 йилнинг 20 январь куни Канадада ўтказиладиган UFC 297 турнирида бразилиялик Чарльз Оливейрага қарши ўтказишини маълум қилган эди. Лекин Абдел-Азиз бу хабарни "фейк" деб атади.

"Оливейра бу жангга умуман лойиқ эмас. Гэтжи – кейингиси!" - деб ёзган Али Абдель-Азиз ўз саҳифасида.

Шунингдек, Али Абдел-Азиз Ислам Махачевнинг 9 март санасидан олдин жанг қилмаслигини ҳам айтиб ўтган. Бундан ташқари, UFC президенти Дана Уайт ҳам Ислам Махачев ва Чарльз Оливейра ўртасидаги жанг 20 январь куни UFC 297 турнирида ўтказилиши ҳақидаги хабарни ёлғон деб атаганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг