UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 июл 17:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Али Багов - Рашид Магомедов жанги "спектакль" деб эълон қилинди + ВИДЕО

Кеча оқшом Россиянинг Сочи шаҳрида АСА промоушенининг навбатдаги турнири бўлиб ўтди.

АСА 141 оқшомининг Co-main event жангида камдан-кам учрайдиган ҳолат кузатилди. Енгил вазн тоифасида Гран-прининг чорак финалидан ўрин олган ушбу беш ранудлик жангда Али Багов ва Рашид Магомедов ўзаро тўқнаш келишди. Икки дўст ўртасидаги жанг худди аввалдан келишилгандек руҳиятда ўтди. 

Жангчилар клинчга киришга уринишар, бир-бирларини аяб, кучли зарба бермасликка интилишарди. Бу ҳолат бешинчи раундгача давом этди. Рефери Герихан Шибилов деярли ҳар бир раунд бошида жангчиларни аямасдан жанг қилишга чақирди. Охири асаблари дош бермаган ACA раҳбари Майрбек Хасиев октагонга югуриб чиқди ва жангни тўхтатишга мажбур бўлди. Ҳар икки жангчи дисквалификация қилинди. Али ҳам, Рашид ҳам бу қарорга эътироз билдиришмади. 

"Бўлди! Тўхтатамиз! АСА лигаси болалар боғчаси эмас. Бу жиддий лига. Ким нима деб валдираса ҳам, мен учун бу дунёнинг кучли иккинчи лигаси ҳисобланади. Бизни ҳурмат қилмаганларга жавобимиз шу. Бўди! Дисквалификация! Бу ёғига асабларим дош бермайди. Бу нима деган гап? Сизлар бу ердагиларни ёш бола кўриб, ҳамманинг устидан куляпсизларми? Бўлди, сизлар бўшсизлар!", - дея ёрилди Хасиев.  

Таъкидлаш жоиз, ушбу чорак финал жанги ғолиби Гран-при 1/2 финалида Артем Резниковга қарши октагонга чиқиши лозим эди. Иккинчи ярим финалда эса Эдуард Вартанян ва Юсуф Раисов ўзаро тўқнаш келишлари белгиланган. 

Ушбу жараён видеосини томоша қилинг:


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг