UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 май 19:43
Янгиликлар

Дзюдо

Алишер Юсупов янгиланган рейтинг пешқадами

Халқаро дзюдо федерацияси Қатар давлатида ўтказилган жаҳон чемпионати якунларига кўра спортчиларнинг янги Олимпиада рейтингини эълон қилди.

Аҳамиятлиси, жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган Алишер Юсупов тожикистонлик Темур Раҳимовни ортда қолдириб, +100 кг вазн тоифасининг янги пешқадамига айланиб олди. Унинг ҳисобида 2310 рейтинг очкоси бор. Раҳимов иккинчи ўринга пастлади. 

-60 кг вазнда жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиққан Дилшодбек Баратов 15-поғонадан 6-ўринга, бронза медали соҳиби Муроджон Йўлдошев (-73 кг) 10-поғонадан 6-ўринга кўтарилиб олди. Жароҳати сабаб жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаган Давлат Бобонов 2-ўринга пастлади.   

Ҳалимажон Қурбонова (-48 кг) 26-ўринга юқорилаб, Олимпиада поғонасини сақлаб қолди. Жаҳон чемпионати кумуш медали эгаси Диёра Келдиёрова 3-поғонани сақлаб қолди.   

Дзюдочиларимизнинг янгиланган рейтингдаги ўринлари:

Аёллар:

-48 кг: 

1. Тсунода Натсуми (Япония) – 2500

26. Халимажон Қурбонова – 620 


-52 кг:

1. Дистрия Красники (Косово) – 2855 очко

3. Диёра Келдиёрова – 2784

13. Сита Қадамбоева – 836


-70 кг:

1. Низоэ Саки (Япония) – 3450 очко

20. Гулноза Матниязова – 875


Эркаклар: 

-60 кг:

1. Ли Харим (Корея Республикаси) – 2310 очко

6. Дилшодбек Баратов – 1644


-66 кг:

1. Абе Хифуми (Япония) – 2500 очко

17. Муҳриддин Тиловов – 1034

22. Сардор Нуриллаев – 879


-73 кг:

1. Стампс Нилс (Швейцария) – 2470 очко

6. Муроджон Йўлдошев – 1870

8. Обидхон Номонов – 1714

11. Шаҳрам Аҳадов – 1460


-81 кг:

1. Тато Григалашвили (Грузия) – 3575 очко

26. Шарофиддин Болтабоев – 664 (қитъавий квота)


-90 кг:

1. Лука Майсурадзе (Грузия) – 2800 очко

2. Давлат Бобонов – 2174 


-100 кг:

1. Илия Суламанидзе (Грузия) – 2715 очко

9. Музаффарбек Тўрабоэв – 1289


+100 кг:

1. Алишер Юсупов – 2310

2. Темур Раҳимов (Тожикистон) – 2280

10. Шоҳруҳхон Бахтиёров – 1210

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг