UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

08 дек 12:57
Янгиликлар

Футбол

Алонсо кечаги мағлубият учун ҳакамни кескин танқид қилди

"Сельта"дан учралган мағлубиятдан сўнг "Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо ҳакамларни кескин танқид остига олди.

Ушбу баҳсда мадридликларнинг икки футболчисига қизил карточка кўрсатилди.

"Ҳакамнинг қарори бизни мувозанатдан чиқарди. У учрашувдаги тўхталишларга етарли вақт қўшмади, рақиб бизнинг темпимизни бузиш учун жуда кўп марта ўйини чўзишга ҳаракат қилди, ушбу вазиятларда ҳакамлар ҳеч нима қилишмади. Фернандеснинг майдондан четлатилиши, билмайман, жуда шубҳали эди. Бу вазият бўйича ҳам менда саволлар бор. Яна бир бор таъкидлайман, баъзи вазиятларда ҳакамнинг қарорлари бизни бироз мувозанатдан чиқарди. Менга бугунги ҳакамлик умуман ёқмади", - дея фикр билдирди Алонсо.

Кечаги мағлубиятдан сўнг "Реал" Ла Лигада "Барселона"дан турнир жадвалида тўрт очкога ортда қолмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг