UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 янв 14:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Америка авиакомпанияси Хабибни айблади

Американинг Frontier Airlines авиакомпанияси собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовни Лас-Вегасдан Сан-Францискога учадиган рейсдан тушириб қолдирганди.

Бунга россиялик аралаш яккакураш устасининг фавқулодда чиқиш эшиги олдидаги ўриндиққа ўтиргани ҳамда стюардесса, яъни борт кузатувчиси билан шу масалада тортишиб қолгани сабаб бўлганди. Авиакомпания расмий баёнотида айтилишича, россияликнинг ўзини тутиши АҚШ фуқаролик авиацияси Федерал бошқаруви томонидан ўрнатилган хавфсизлик талабларига зид. 

"2025 йилнинг 11 январь куни Лас-Вегасдан Сан-Францискога учишга шайланган 4401 рейси борт кузатувчиси одатдагидек фавқулодда чиқиш йўлаги ҳақида маълумот беради. Чиқиш эшиги олдида ўтирган Хабиб Нурмагомедовдан бир неча бор фавқулодда ҳолат бўлиб қолганда ёрдам бера оладими ёки йўқ деб сўралди. Унга бошқа ўриндиққа ўтириш таклифи берилди. Жаноб Нурмагомедов буларга жавоб бермади. Бунинг натижасида ўзиниям, бизни ҳам ноқулай ҳолатда қўйди. Бу эса АҚШ фуқаролик авиацияси Федерал бошқаруви қоидаларига хилоф хатти-ҳаракат. Тарқалган видео ўша пайтдаги ҳолатни тўлиқ кўрсатиб бермайди. Ходимларимиз иккинчи уринишда ҳам вазиятни ўнглашга ҳаракат қилишган. Аммо бесамар кетган. Биз унинг ўзи ва ҳамроҳларига чипта учун сарфланган пулларни қайтариб бердик", - дейилади компания расмий баёнотида.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг