UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 дек 17:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Америкалик UFC жангчиси Шавкат Раҳмонов ҳақида: "Ундан кўра мен Ўзбекистонга яқинроқман"

UFC’нинг ярим ўрта вазн (77 кг гача) рейтингида 10-ўринни эгаллаб турган америкалик Хоакин Бакли ижтимоий тармоқларда Қозоғистон вакили Шавкат Рахмоновга чақириқ ташлар экан, нима учун Ўзбекистонни тилга олганини тушунтирди.

— Охирги чиқишларингдан бирида Шавкатга: "Ўзбекистонда яширинишни бас қил", дегандинг. Ўзи Шавкат бошқа давлат вакили эканини биласанми?

— У қаерда туғилган? Тўғри, Ўзбекистонда. Мен Ўзбекистонга Шавкатнинг ўзидан ҳам яқинман. Рўзибоев билан жангга Ўзбекистон байроғини елкамга ташлаб чиққанман. Бу Шавкат туғилган мамлакатга мен ундан ҳам кўпроқ муҳаббат кўрсатаётганимни исботлайди.


— Нурсултон Рўзибоев билан жангингиз ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлганди. Қозоғистон ва Ўзбекистон қўшни, шунинг учун бир-биримизни кузатиб борамиз. Ўзбекистонлик мухлислардан шахсий хабарлар ёки "ҳужумлар" бўлдими?

— Ижтимоий тармоқлар — бу бир гап. Аммо Сент-Луисда яшайдиган ўзбек жамоаси билан жуда яхши муносабатларим бор. Бу ерда катта ўзбек диаспораси бор. Дўстларимдан бири, жуда яқин дўстим — ўзбек. Жанг олдидан байроқни елкамга олиб чиқишим — уларга бўлган ҳурмат ва муҳаббатимни кўрсатиш имкони эди. Кейин байроқ билан мени белгилаганларнинг барчасини саҳифамга жойладим — уларни кўришсин, танишсин деб.

Мен яна бир нарса қилишни истайман — Ўзбекистонга бориб, у ердаги одамлар билан вақт ўтказиш. Охир-оқибат, биз ҳаммамиз бир тилда — яккакурашлар тилида гаплашамиз. Агар сен кенг қалбли жангчи бўлсанг, ҳар доим ҳурматга эга бўласан", — деди Бакли.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг