UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 фев 12:47
Янгиликлар

Футбол

"Аморимга имконият ва вақт берилса, муваффақиятга эриша олади"

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Райан Гиггз клубдаги вазият ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ҳар қандай бизнесда бўлгани каби, тўғри танлов асосий рол ўйнайди ва биз ўн йилдан бери бу билан қийинчиликларга дуч келдик. Хато ортидан хато қилдик. Энди Рубен [Аморим] ўзига керакли футболчиларни, керакли ёрдамни ва вақтни олиши муҳим.

Биз қийин аҳволдамиз, лекин биринчи навбатда шуни айтмоқчиманки, бу мутахассис менга жуда ёқади. Агар имконият ва вақт берилса, Аморим муваффақият қозониши мумкин.

Керакли футболчилар билан шартнома имзолаб, мураббийга вақт берсак, ҳаммаси жойида бўлади. Бироқ ҳозир бундан жуда йироқмиз. Жуда ортда қолиб кетдик, лекин вазият жуда тез ўзгариши мумкин.

Мураббийларга бироз кам вақт беришга ҳаракат қилганмиз, аммо энди унга кўпроқ вақт зарур – менимча, уч ёки тўртта трансфер ойнаси керак. Ҳаммаси у ўзига керак бўлган ўйинчилар, қўллаб-қувватлаш ва вақтни олишига боғлиқ", - деди Райан Гиггз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг