UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 апр 10:17
Янгиликлар

Бошқалар

Андижон вилояти ҳокими янги ташкил этилган халқаро спорт федерацияси раҳбарига айланди

Янги ташкил этилган Осиё Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерациясига раис сайланди.

Ушбу лавозимга Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов номзоди лойиқ кўрилди. Бу ҳақда ҳоким матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда Ойбек Наринбоев Осиё Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерациясининг фахрий президенти этиб сайланди. БАА вакили Владислав Редкин биринчи вице-президент, ҳиндистонлик Картик Ваада ҳамда ҳамюртимиз, баҳодирлар ўйини ва тош кўтариш спорт турини юртимизда оммалашишига катта ҳисса қўшиб келаётган фахрийлар ўртасида жаҳон чемпиони Воҳиддин Нажмидинов вице-президент этиб сайланишди.

"Шуҳратбек Абдураҳмонов Баҳодирлар ўйинларининг Осиё федерацияси президенти этиб сайланди. Хонобод шаҳрида ташкил этилган "Etno strongman games" (Баҳодирлар ўйинлари) бўйича Жаҳон кубоги ва тош кўтариш бўйича Жаҳон чемпионати доирасида Осиё Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерациясининг таъсис конференцияси ўтказилди. 

Муқаддам Осиё минтақасида спортнинг мазкур йўналиши бўйича федерация мавжуд бўлмай келган. Осиёнинг қатор давлатларидаги ушбу спорт йўналиши вакиллари ва спортчилар иштирок этган таъсис конференциясида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Осиё Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерациясининг президенти этиб сайланди", дейилади хабарда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг