UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 апр 16:07
Янгиликлар

Футбол

Англия топ-клублари "Golden Boy"га даъвогар футболчи учун курашмоқда

Инсайдер Фабрицио Романо бир қатор топ-клублар томонидан кўзланаётган "Борнмут" ҳимоячиси Дин Хёйсеннинг бўлажак трансфери хусусида маълумот берди.

Унга кўра, Хёйсеннинг шартномасида 50 млн фунт миқдоридаги товон пули бор ва бу аллақачон расман тасдиқланган. Романо таъкидлаганидек, испаниялик ҳали якуний қарорга келмаган.

Хёйсен айни пайтда бир қанча топ-клублар билан бевосита музокаралар олиб бормоқда. Асосий даъвогарлар "Челси", "Ливерпуль" ва "Арсенал" бўлиб, улар футболчи трансфери устида фаол ишламоқда. Барча алоқалар ўйинчининг номидан амалга оширилади, клуб бу жараёнга аралашмайди, дея таъкидлади Романо.

"Челси" январь ойидаёқ Хёйсенни сотиб олишга уриниб кўрган, бироқ ўша пайтда товон пули ҳақидаги банд кучга кирмаганди. "Реал" ҳам Хёйсеннинг севимли вариантлари сифатида тилга олинади, бироқ мадридликлар ҳозирча на трансфер стратегияси, на бюджети борасида бир қарорга келган, айниқса, уларда ҳали мураббий масаласи кун мавзусига айланган.

Дин Хёйсен – "Борнмут"нинг 20 ёшли испаниялик ҳимоячиси. У жорий мавсум "гилослар" сафида 31 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у дунёнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган "Golden Boy" мукофотига даъвогарлар бешлигига кирган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг