UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

31 янв 09:28
Янгиликлар

Бошқалар

Аниқ мақсад ва ҳаракатлар— муқаррар ютуқларга элтади

Инсон қачонки ақидаларига содиқ қолса, ўз устида тинимсиз изланиб, аниқ мақсад сари интилса, талабчан ва масъулиятли бўлса, ютуқ ва муваффақиятлар узоқ куттирмайди.

Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Жанговар яккакураш спорт турлари назарияси ва услубияти кафедраси мудири, Республика ва хориж матбуотида 50 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган олим Шуҳрат Арслонов ана шундай тиришқоқ ва ўзига талабчан замондошларимиздан.

Арслонов ёшлигидан отаси ва устози Арслон Эловдан спорт сабоқларини олди, турли мусобақаларда тобланди. У ютуқлардан ҳаволаниб кетмади, аксинча, спортга илмий жиҳатдан ёндашиб, ўз билимларини оширишга, шогирдларини ҳам ўз ортидан эргаштиришни ўзига бош мақсад қилди. Бу фидойилик йиллар давомида уни ўз соҳасининг етук мутахассисига айлантирди.

Машаққатли меҳнат бесамар кетмади. 2016 йилда унинг хизматлари юқори баҳоланиб, давлат раҳбари томонидан ”Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий” унвонига лойиқ кўрилди. Соҳа ривожига қўшаётган ҳиссаси эътироф этилиб, 2021 йилда “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” даражасини олди.

Юқорида таъкидлаганимиздек, Шуҳрат Арслонов спорт илмини чуқур эгаллаш, фан ва амалиётни уйғун олиб бориш орқалигина ютуқларга мустаҳкам пойдевор қўйиш мумкинлигини исботлади. Бир неча китоблари, илмий мақолалари чоп этилди. Кўплаб издошлар, муносиб шогирдлар тайёрлади ва тайёрламоқда.

У бугун катта бир кафедранинг мудири. У ўз қарашларини “Жанговар яккакураш спорт турлари назарияси ва услубияти кафедраси”даги жамоадошларига ҳам теран сингдира олди. Ҳар бир мутахассис ва талабани масъулиятли бўлишида ўзинамуна бўлди.

Бевосита кафедра ҳаёти ҳақида мухтасар тўхталадиган бўлсак, университетда ҳар бир кун бесамар ўтмаслиги ташкил этилаётган тадбирларда ҳам ўз аксини топмоқда. Жумладан, олий таълим муассасасида Ўзбекистон Кикбоксинг ассоциацияси  президенти Ойбек Нарметов, Жанг санъатлари федерацияси вице президенти Пўлат Усмонов ҳамда Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази директори Равшан Ғофуров иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомидаўзбек жанговар яккакураш спорт турларига кирувчи кикбоксинг спорт турини ривожлантириш, шунингдек, ушбу йўналишдаги иқтидорли спортчиларни саралаш ва улар ўртасида мусобақалар ташкил этиш тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Бундан ташқари, Шуҳрат Арслоновнинг “Танланган спорт тури бўйича мутахассисликка кириш. Каратэ” номли янги дарслик тақдимоти ҳам ташкил этилди.Тадбир давомида юртимизга ўтган асрнинг 70-80 йилларида кириб келган ва бугунги кунда кенг кўламда оммалашаётган каратэ спорт турининг назарий ва амалий асосларини ўзида жамлагани билан мазкур спорт йўналиши талабалари ҳамда ёш мураббийлар учун зарурий қўлланма бўлиб хизмат қилиши эътироф этилди.

Турли танловлар, викториналар ўтказиш йўлга қўйилди. Масалан, яқинда университетида талаба-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида “Заковат” ўйинлари ташкил этилди. Якунда 1-ўрин “Оазиз” , 2-ўрин “Олимп” ва учинчи поғона"Енгилмаслар" жамоасига насиб этди.

Бундан ташқари, университет маъмурияти ва кафедра мудири ташаббуси, саъй-ҳаракатлари билан янги ўқув йилидан бошлаб университет томонидан спорт таълими соҳасида амалий ва назарий билимларини интеграция қилиш мақсадида дуал таълимга катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон давлат жисмонийтарбия ва спорт университети Жанговар яккакураш спорт турлари назарияси ва услубияти кафедраси масъуллари ҳамда Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази вакиллари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда “Жанговар яккакураш спорт турлари назарияси ва услубияти кафедраси”нинг филиали очилди.

Кафедра устозлари ва шу йўналишда таҳсил оладиган илму толиблар университетда ўтадиган спорт мусобақаларида ташкилий жиҳатдан, ҳакамлик ишларида ўз улушларини қўшишмоқда. Жумладан, каратэ бўйича Тошкент вилояти чемпионати университет спорт мажмуасида юқори даражада ташкил этилди. Ўн нафар талаба ҳакамлик ишларида фаол қатнашди. Шунингдек, устоз ва шогирдларнинг ўзлари ҳам турли нуфузли спорт мусобақаларида маҳоратини намойиш этишаётир. 

Масалан, Тошкент шаҳрида ўтган кикбоксинг бўйича Жаҳон кубоги мусобақасида катталар ўртасида кафедра доценти Қаҳҳор Умаров фахрли 1-ўринни, кафедра ўқитувчиси Шаҳноза Низомоваиккинчи ўринни эгаллади. Талабалардан Раҳматжон Ходжаев кумуш, Махсудали Нуралиев эса бронза медалини қўлга киритди.

Бундан ташқари, “Жар” спорт мажмуасида каратэ бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилди. Унда талабалардан Бобурмирзо Носиров жамоавий ва якка ката баҳсларида 1-ўринни,  Аслбек Рисқулов эса жамоавий ката баҳсида ғолибликка мушарраф бўлди. Шунингдек, Жавоҳир Йўлдошев каратэнинг кумите баҳсида -70 кг вазн тоифасида фахрли иккинчи,  Муҳаммаджафар Жалолов -65 кг вазнда 3-ўринни эгаллади. Кафедранинг ёш ўқитувчиси Нодира Мамадалиевага ҳам жаҳон чемпиони бўлиш саодати насиб этди.

Шунингдек, университетда Жаҳон каратэ конфедерацияси   президенти Вячеслав Тимофеев иштирокида семинар ҳам ташкил этилди. Унда фахрий меҳмон талабалар, Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ўқувчиларига каратэда зарба бериш усуллари ва уларга бериладиган баҳолар ва ҳакамлик қоидалари тўғрисида амалий маҳорат дарси ўтказди.

— Ватанпарварлик деганда юртга муҳаббат ва садоқат, юрт учун хизмат қилиш, бу йўлда бутун умр ва салоҳиятингизни, керак бўлса, жонингизни фидо қилиш демакдир, —лея таъкидлайди Шуҳрат Арслонов талабалар билан суҳбат асносида. — Ватанпарварлик барча халқлар, миллатлар ва элатларга хос умуминсоний туйғулар ва маънавий қадриятлардан бири бўлиб, асрлар оша сайқалланиб келган. Тарихий нуқтаи назардан, ватанпарварлик - одамларинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти жараёнида ўз Ватани тақдири, халқларнинг ўзи яшаётган ҳудуднинг яхлитлиги ва мустақиллиги учун кураши билан боғлиқ болган туйғулар мажмуидир. Ватаннинг ўтмиши ва бугуни билан фахрланиш, унинг келажаги ҳақида қайғуриш ва қайғуриш, манфаатларини ҳимоя қилиш — бизнинг муқаддас бурчимиз!  Ватанпарварлик тушунчасини кенгроқ англаш учун эса буюк сиймоларимиз Фурқат, Фитрат, Абдулла Қодирий, Чўлпон, Абдулла Авлоний, Усмон Носир, Ҳамид Олимжон, Ғафур Ғулом, Эркин Воҳидов Абдулла Ориповлар ижодини чуқур ўрганишимиз зарур...

Ёшларнинг маънавиятини янада юксалтириш мақсадида бир қатор тарихий мажмуаларга, музейлар, таълим муассасаларига саёҳатлар, ташрифлар амалга оширилмоқда. Хусусан кафедра устоз ва талабаларининг “Чирчиқ олий танк қўмондонлик билим юрти” га ташрифи амалга оширилди. Шунингдек,“Чирчиқ шаҳар музейига”га қилинган саёҳат ҳам эсда қоларли бўлди. Бундан ташқари, университетда Жанговар яккакураш спорт турлари, назарияси ва услубияти кафедраси ММА бўйича катта мураббийи Жасур Алижонов ва UFC жангчиси Рамазон Темировлар биланбўлиб ўтган учрашув ҳам талабаларда катта таассурот қолдирди...

Энг асосийси, кафедрада доимий иш қизғин. Ҳеч бир кун йўқки, бесамар, бемақсад ўтадиган. Ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, спорт ютуқлари, фандаги оламшумул янгиликларга ҳисса қўшиш масъулияти мутахассисларнинг доимий диққат-эътиборида...

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг