UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 дек 09:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Анонс. Декабрь ойида ҳамюртларимиз иштирокида ўтадиган Бокс ва ММА оқшомлари

Олти куни ортда қолган декабрь ойида саккиз нафар ҳамюртимиз ўзларининг навбатдаги жангларини ўтказишади.

Жумладан, Саидёқуб Қаҳрамонов UFC'даги энг кучли Саид ким эканини аниқлаш учун россиялик Саид Нурмагомедовга қарши октагонга кўтарилса, Бобур Қурбонов ва Шариф Кушаевлар чемпионлик камари учун жанг қилади. Азамат Нуфтиллаев эса Слим Трабелсига қарши мағлубиятдан сўнг илк бор октагонга қайтмоқда. Бундан ташқари, "десерт"дан Баҳодир Жалолов ва Элнур Абдураимов иштирокидаги бокс оқшоми ҳамда бир қанча ММАчиларимизнинг жанглари ўрин олган.

8 декабрь. Франциядаги Ares 10 ММА кечаси (Париж, "Dome de Paris" аренаси)

Азамат Нуфтиллаев (Ўзбекистон, 10-1-1, 7КО) — Мойзесио Брандао (Бразилия, 6-4, 2КО) — Оғир вазнда 3 раундлик жанг. Мусобақа эртага Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади ва UFC Fight Pass томонидан трансляция қилинади:


10 декабрь. Чеченистондаги ACA Young Eagles 31 ММА кечаси (Толстой-Юрт, "Akhmat Fight Club" аренаси)

Ислам Кончиев (Чеченистон, 9-3, 2КО) — Лазизхон Ўзбеков (Ўзбекистон, 5-2) — Ўта енгил вазнда 3 раундлик жанг;


11 декабрь. Бирлашган Араб Амирлиларидаги IBA Pro Series профессионал бокс кечаси (Абу-Даби)

Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон, 12-0, 12КО, вазн рейтингида #44) — Данис Латипов (Баҳрайн, 1-0) — Оғир вазнда 5 раундлик жанг;

17 декабрь. Мексикадаги профессионал бокс кечаси (Мехикали, "Гимназио де Мехикали" аренаси)

Кристиан Бьелма (Мексика, 19-4-2, 7КО) — Элнур Абдураимов (Ўзбекистон, 10-0, 9КО, вазн рейтингида #77) — Иккинчи ярименгил вазн (58,9 кг)да 8 раундлик жанг;


17 декабрь. Россиядаги MMA Series 60 кечаси (Москва, "ЦМТ Москвы" конгресс маркази)

Сергей Бобришев (Россия, 13-2, 8КО) Бобур Қурбонов (Ўзбекистон, 12-4) — Яримўрта вазнда чемпионлик камари учун жанг. Мусобақа 17 декабрь куни Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади;


18 декабрь. Америкадаги UFC Fight Night кечаси (Лас-Вегас, "UFC Apex" аренаси)

Саид Нурмагомедов (Россия, 17-2, 4КО рейтингда #15) Саидёқуб Қаҳрамонов (Ўзбекистон, 9-1, 3КО) — Энг енгил вазнда уч раундлик жанг. Мусобақа 18 декабрь куни Тошкент вақти билан 5:00 да бошланади;



21 декабрь. Қозоғистондаги Octagon ММА кечаси (Алмати, "Байлан Шолак" аренаси)

Ҳикматилло Абдуллаев (Ўзбекистон, 8-1-2, 4КО, рейтингда #95) — Сундет Аиткулов (Қозоғистон, 3-1, рейтингда #119) — Энг енгил вазнда. Мусобақа 21 декабрь куни Тошкент вақти билан 16:00 да бошланади;



25 декабрь. Ўзбекистондаги ATFC + Open FC ММА кечаси (Бухоро)

1. Шариф Кушаев (Ўзбекистон, 8-0, 7КО) — Руслан Маммадов (Озарбайжон, 12-12) — Энг енгил вазнда ATFC чемпионлик камари учун;


2. Диёрбек Рўзибоев (Ўзбекистон, 3-2) — Тахир Токарев (Россия, 2-0) — Энг енгил вазнда 3 раундлик жанг.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг