UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 мар 15:56
Янгиликлар

Дзюдо

Анталия "Катта Дубулға". Биргина Аҳадов қолди, қолганлар иштирокларини якунлашди

Айни дақиқаларда Туркиянинг Анталия шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирнинг иккинчи кунги беллашувлари давом этмоқда.

Афсуски, бугун курашга киришган 6 дзюдочимиздан фақат бир нафаригина медаль қўлга киритиш имкониятини сақлаб қолди. -73 кг вазндаги дзюдочимиз Шаҳрам Аҳадов 1/4 финалда озарбайжонлик Рашид Маммадалиевга ютқазиб қўйди. Энди у бронза медали йўлидаги ўтиш баҳсида таиландлик Масаюки Терадага қарши татамига чиқади. Бу вазндаги иккинчи дзюдочимиз Муроджон Йўлдошевга тақиқланган усул қўллагани учун мағлубият ёзилди.

Қолган дзюдочиларимиз эса саралаш баҳсларидаёқ иштирокларини якунлашди. -81 кг вазндаги Шарофиддин Болтабоев учинчи даврада амалдаги Олимпиада чемпиони, япониялик Таканори Нагасега шидо, яъни огоҳлантиришлар ҳисобига имкониятни бой берди. Ушбу вазндаги яна бир вакилимиз Нурбек Муртазоев ҳам учинчи босқичда канадалик Драпеудан енгилди. 

-70 кг вазн тоифасидаги тажрибали вакиламиз Гулноза Матниязова илк учрашувида португалиялик Таис Пинага, Шоҳиста Назарова венгриялик Сабина Гержакка ютқазиб қўйди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг