UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 ноя 12:43
Янгиликлар

Бошқалар

Атлетларимиз тош кўтариш бўйича Жаҳон чемпионатида 25 та медаль қўлга киритишди

Хитой Республикасининг Шанхай шаҳрида тош кўтариш бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўттизга яқин давлатдан 500 нафарга яқин спортчи қатнашган дунё биринчилигида Воҳиддин Нажмиддинов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси полвонлари ҳам муваффақиятли тарзда иштирок этишди. Мусобақанинг эстафета силтаб кўтариш баҳсларида Шавкат Тўраев, Шоҳруҳ Усмонов, Ғайрат Жабборов, Наврўзбек Охунжонов, Умиджон Собиров, Ойбек Эламонов, Аҳаджон Маматов ва Жавоҳир Эшмаматов биринчи ўринни банд этишди.  

Яна бир қувонарли ҳолат шундаки, Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Давлат Хавфсизлик Хизмати спортчилари ҳам медаллар шодасига эга чиқишди. Саидназаров Х. (63 кг), Рўзибоев А. (68 кг), Содиқов Ш. (78 кг), Ҳамдамов М. (85 кг), Худайқулов Ж. (95 кг), Неъматов Р. (90 кг), Жамилов М. (+95 кг), Тошқувватов Б. (+95 кг) ва Қурбонов Ж. (90 кг) ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олишди. Улар 6 та олтин, 4 та кумуш, 5 та бронза медалига сазовор бўлишди. 

Тарихда илк бор эстафета силтаб кўтриш йўналишида профессионал жамолар ўртасида Ражаббек Неъматов, Жавоҳир Худойқулов, Баҳриддин Тошқувватов, Мирхон Жамилов олтин медаль қўлга киритишди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси тош кўтариш бўйича Жаҳон чемпионатида 17 та олтин, 5 та кумуш, 3 та бронза медали жамғариб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашди. Россия терма жамоаси биринчи, австралиялик спортчилар учинчи ўринни банд этишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг