UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 апр 09:38
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Фомин бу ҳафта ҳам яхшигина юқорилади, Султонов ҳам, Топ-10`да бир нечта ўзгариш

Профессионал теннисчилар Ассоциацияси (ATP) ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов ўтган ҳафтадаги иштирокидан ўз ҳисобига 4 очко қўшиб (251 очко) қўйди ва 6 поғона юқорилаган ҳолда 223-ўринни эгаллаб турибди. Анталия турнирларида муваффақиятли иштирок этган иккинчи ракеткамиз Сергей Фомин қимматли 15 очко эвазига 37 поғонага кўтарилиб, айни пайтда 463-ўринни банд этган. Фомин ўтган ҳафта 14 очко жамғарган ва бунинг натижасида 56 поғонага кўтарилиб олган эди. Максим Шин ва Амир Милушев 2 поғонага пастлаган бўлса, Раҳимбек Иброҳимов 1 ўринга кўтарилди. 

Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида ҳам ўзгаришлар кузатилди. Монте-Карло "Мастерс" турнири якунлари бўйича теннисчилар кўтарилишди ёки аксинча рейтингда пасайишди. Россиялик Даниил Медведев бошқа теннисчиларнинг пастлагани ҳисобига яна Топ-10`га қайтиб олди. Монте-Карло турнирида чемпион бўлган испаниялик Карлос Алькараз қўлга киритилган 1000 рейтинг очкоси эвазига дунёнинг иккинчи ракеткасига айланди. 

Уч ойга катта теннисдан четлатилган италиялик Янник Синнер 400 очкодан маҳрум бўлди. Шунга қарамай, у ҳамон катта фарқ билан рейтингдаги пешқадамлигини давом эттирмоқда. Кучли учликдан германиялик Александр Зверев якунлаб берди. У ўтган ҳафта иккинчи поғонадан жой олганди. 


ATP рейтинги. 14 апрель ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Янник Синнер (Италия) - 9930 очко (-400)

2. (3) Карлос Алькараз (Испания) - 7720 (+1000)

3. (2) Александр Зверев (Германия) - 7595 (-50)

4. (4) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 5280 (-10)

5. (5) Новак Жокович (Сербия) - 4120 (-390)

6. (6) Жек Дрэйпер (Буюк Британия) - 3870 (+90)

7. (10) Алекс Де Минаур (Австралия) - 3535 (+200)

8. (9) Андрей Рублёв (Россия) - 3440 (+50)

9. (11) Даниил Медведев (Россия) - 3290 

10. (7) Каспер Рууд (Норвегия) - 3215 (-500)


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

223 (229). Ҳумоюн Султонов - 251 (+4) 

463 (499). Сергей Фомин - 95 (+15) 

1263 (1261). Максим Шин - 6 

1719Т (1717T). Амир Милушев - 2 

1957Т (1958T). Раҳимбек Иброҳимов - 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг