UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 дек 14:24
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Топ-50 ўзгаришсиз, Ҳумоюн ўз ўрнида, Шин 314 поғонага пастлади

Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси янгиланган ҳафталик рейтингини эълон қилди.

Нафақат кучли ўнталик, балки Топ-50`таликда ҳам ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. Новак Жокович ҳамон катта фарқ билан дунё теннисчилари рейтингини бошқармоқда. Карлос Алькарас иккинчи ўринни эгаллаб турган бўлса, россиялик Даниил Медведев кучли учликка якун ясаган. 

Ҳумоюн Султонов ва Сергей Фоминдан ташқари, теннисчиларимизнинг барида пасайиш кузатилди. Биринчи ракеткамиз Ҳумоюн Султонов ўтган ҳафтадаги ўрнини сақлаб қолди. У айни пайтда 132 очко билан 367-ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ракеткамиз Сергей Фомин 11 поғонага кўтарилди ва 717-ўринга жойлашди. Денис Истомин 4, Санжар Файзиев 3 поғонага пастлади. Максим Шин эса оз эмас, кўп эмас, 314 ўринга пастлаб, 1661-поғонага тушиб кетди. Ўтган ҳафта Истомин 314 поғонага шўнғиганди.


ATP рейтинги. 2023 йил 11 декабрь ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Новак Жокович (Сербия) - 11245 очко

2. (2) Карлос Алькараз (Испания) - 8855 

3. (3) Даниил Медведев (Россия) - 7600

4. (4) Янник Синнер (Италия) - 6490

5. (5) Андрей Рублёв (Россия) - 4805

6. (6) Стефанос Циципас (Греция) - 4235

7. (7) Александр Зверев (Германия) - 3985

8. (8) Хольгер Руне (Дания) - 3660

9. (9) Хуберт Гуркач (Польша) - 3245

10. (10) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 3100


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

367 (367). Ҳумоюн Султонов - 132

717 (728). Сергей Фомин - 37

1489Т (1485). Денис Истомин - 2

1538T (1535T). Санжар Файзиев - 2

1661Т (1347Т). Максим Шин - 2

1962Т (1958T). Амир Милушев - 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг