UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 янв 17:17
Янгиликлар

Теннис

Australian Open. 16 ёшли Андреева 4-босқичда, у ҳал қилувчи сетда 1/5 ҳисобидан чиқиб кетди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи йилнинг илк турнири давом этмоқда.

Australian Open мусобақасининг аёллар ўртасидаги баҳсларида учинчи давра учрашувлари ўтказиляпти. WTA рейтингида 47-ўринни эгаллаб турган Мирра Андреева муқаррар мағлубиятдан чиқиб кета олди. Россиялик 16 ёшли иқтидор эгаси рейтингнинг 72-поғонасида бораётган франциялик Диана Паррини уч сет натижасига кўра таслим этди - 1/6, 6/1, 7/6(10:5).

Эътиборга молик жиҳати шундаки, Андреева ҳал қилувчи учинчи сетда 1/5 ҳисобида ютқазаётганди. У 2/5 ҳисоби қайд этилаётганда матч-боллдан чиқиб кетди ва якунда баҳсни ўз фойдасига ҳал қилди. Теннисчиларнинг ўзаро иккинчи учрашувида ҳам Мирра рақибасидан устун келди.  

Икки соату 25 дақиқа давом этган баҳсда Андреева 5 та эйсни амалга ошириб, 4 та қўшхатога йўл қўйди. Иккала теннисчи ҳам 5 тадан брейкка эришишди. Мирра ўз фаолиятида иккинчи бор "Катта Дубулға" турнирининг тўртинчи босқичига йўл олди. У "Уимблдон-2023"да ҳам ушбу босқичга етиб келган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг