UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 янв 20:24
Янгиликлар

Теннис

Australian Open-2024 саралаш босқичига қуръа ташланди. Абдураимова бразилиялик рақибасига қарши кортга чиқади

8-28 январь кунлари Австралиянинг Мельбурн шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Australian Open-2024 турнири бўлиб ўтади.

Бироз аввал йилнинг дастлабки "Катта Дубулға" турнирининг саралаш баҳсларига қуръа ташланди. Айнан эртадан старт оладиган Австралия Очиқ чемпионатининг квалификация турнирида ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам иштирок этади. 

Қуръа натижасига кўра, мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Australian Open турнирининг илк даврасида бразилиялик Лаура Пигоссига қарши кортга чиқади. Ушбу баҳс бизнинг вақт билан 9 январь куни тонг саҳарда, соат 04:00да бошланади. 

Таққослаш учун, айни пайтда Нигина Абдураимова WTA рейтингида 210, Лаура Пигосси эса 112-ўринни эгаллаб турибди. Теннисчилар шу кунгача ўзаро учрашишмаган. Бу жуфтлик ғолибаси кейинги босқичда Яна Фетт (Хорватия) - Доминика Салкова (Чехия) учрашувида зафар қучган теннисчига қарши кортга чиқади.      

Эслатиб ўтамиз, Australian Open 2024 турнирининг умумий мукофот жамғармаси 13 фоизга оширилди ва 59,1 миллион долларни ташкил қилади. Чемпионлар 2,153,000 АҚШ долларига эга бўлишади. Финалчи ўз ҳамёнини 1 миллион 179 минг долларга бойитиб олади. Шунчаки биринчи даврадаги иштирок теннисчиларга 82 минг 20 доллар тақдим этади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг