UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 янв 12:44
Янгиликлар

Футбол

Австралия термаси футболчиси: "Ўзбекистондан очиқ ўйин кутяпмиз. Бу биз учун ҳам қулай"

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги учинчи турида Австралияга қарши гуруҳ ғолибини аниқлаб берувчи учрашувда майдонга тушади.

Австралия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Айден О'Нил Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида фикр билдирди. Ҳимоячининг фикрича, Австралия бугун Ўзбекистонни мағлуб қилиш йўлини топади.

"Кундек равшанки, биз Осиё кубогини қўлга киритмоқчимиз. 

"Фикримча, Ўзбекистон биз билан олдинги рақибларимизга қараганда очиқроқ ўйин кўрсатади. Дастлабки икки учрашувда Ҳиндистон ва Сурия чуқур ҳимояда ўйнаганди. Биз эса бу учрашувларда уларнинг ҳимоясини ёриб ўта олдик ва натижага эришдик. 

Бу сафар эса мен Ўзбекистондан бироз очиқ ўйин кутяпман. Рақибнинг бу услубда ҳаракат қилиши биз учун ҳам қулай. Ўзбекистон бизга қарши кўпроқ прессинг қилади деб ўйлайман. Рақиб бу ишни биз каби бажаришга ҳаракат қилса, уларни жазолаб қўямиз.

Таркибимиз энг кучлилардан. Австралия терма жамоаси билан биринчи халқаро совринимни ютмоқчиман. Ростини айтсам, ҳар бир лаҳзадан баҳра оляпман. Ҳар бир учрашувда бирма-бир ғалаба қайд этиб борамиз. Бу жамоамизнинг менталитети", - Айден О'Нил.

Маълумот учун, Австралия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учинчи тур ўйини эртага, Тошкент вақти билан соат 16:30 да старт олади.

Осиё кубоги турнир жадвали

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг