UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 дек 17:17
Янгиликлар

Кураш, Бошқалар

Азизбек Ғаниевни табриклаймиз!

Бугун ЖБКА президенти Азизбек Ғаниев таваллуд айёмини нишонламоқда.

Азизбек Ғаниев 1985 йил 22 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллий спорт туримиз - белбоғли курашни дунё бўйлаб кенг қулоч ёйиб, халқаро спорт турига айланиб боришида жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президентининг меҳнатлари эътирофга лойиқ.  

2021 йилдан ЖБКАга раҳбарлик қилиб келаётган Азизбек Ғаниев белбоғли курашимизни дунё миқёсида оммалаштиришни мақсад қилган. Шу боис, Ғаниевнинг ташаббуси, кўмаги ва ҳомийлигида қисқа фурсатда дастлаб мамлакатимизда белбоғли курашни ёшларимиз ўртасида кенг оммалашишига, ушбу спорт тури билан спорт-таълим муассасаларида шуғулланувчи ўғил-қизлар сони кескин ошишига эришилди. 

Шунингдек, Европа, Осиё ва Пан-Америка белбоғи кураш конфедрация ҳамда федерацияларини очилиб, ушбу қитъаларда белбоғли курашни ривожлантириш ишлари бошлаб юборилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун 2021 йил Жиззах шаҳрида жаҳон чемпионати, 2022 йил Қўқон шаҳрида ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати, 2022 йил Наманган шаҳрида жаҳон чемпионатларининг юқори савияда ўтказилишида айнан Азизбек Ғаниевнинг ҳам қўшган ҳиссаси ва кўмаги эътиборга молик. 

Белбоғли курашимизни ривожлантиришга қўшаётган хизматлари туфайли А.Ғаниев қатор мукофотлар билан тақдирланди. Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Абдухалилович Ғаниевнинг бош мақсади - белбоғли курашимизни океан орти бўладими, Африка, Европа ёки Осиё бўладими фақат танитиш, ривожлантириш, олимпия оиласи сафига қўшиш ва шу орқали Юртимизни ҳамиша улуғлаш бўлади. 

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси кенгаши аъзолари, мураббийлар ҳамда кўп сонли полвонлар номидан Азизбек Ғаниевга узоқ умр, оилавий бахт, белбоғли курашни ривожлантириш йўлидаги ишларига улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг