UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 апр 18:55
Янгиликлар

Футбол

БАА – Ўзбекистон учрашуви учун ўзбекистонлик мухлисларга нечта чипта тақдим этилади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида сафарда Бирлашган Араб Амирликларига қарши майдонга тушади.

Хабарингиз бор, терма жамоа 5 июнь куни ЖЧ 3-саралаш босқичи 9-тури доирасида БААга сафар уюштиради. Мазкур баҳс Ўзбекистон учун тарихий аҳамиятга эга, сабаби айнан шу ўйин натижаси Тимур Кападзе шогирдларини муддатдан аввал ЖЧ-2026га олиб чиқиши мумкин. 

Кўплаб ўзбекистонлик мухлислар термани БААга қарши сафар учрашувда қўллаб-қувватлаш истагини билдиришмоқда. Ҳозирги кунда мухлислар учун асосий муаммо – чипта хариди. Чипталар эса ҳали сотувга чиққани йўқ. Хўш, Абу-Дабига борадиган ўзбекистонлик мухлисларга нечта чипта тақдим этилади?

"Қабул қилувчи ташкилотлар (ҳозирги ҳолатда БАА футбол ассоциацияси – таҳр.), ОФК ва ташкилотчи уюшма (БАА футбол ассоциацияси – таҳр.) томонидан белгиланадиган алоҳида хавфсиз ҳудудда, ҳар бир иштирокчи ассоциациянинг мухлислари учун стадионнинг соф сотув сиғимининг камида саккиз фоизини таъминлашлари шарт. Сотиб олинадиган чипталар сони тегишли ўйиндан камида ўн тўрт кун олдин қабул қилувчи ташкилотга маълум қилиниши лозим. Меҳмон жамоа, ҳатто чипталар ишлатилмаган тақдирда ҳам, сотиб олинган барча чипталар учун жавобгардир", – дейилади ОФК регламентида.

Шундай экан, Ўзбекистон миллий терма жамоасини стадиондан туриб қўллаб-қувватламоқчи бўлган мухлисларга стадион сиғимининг 8% қисми ажратилади. Учрашув Абу-Дабидаги 15 минг томошабинга мўлжалланган "Ал Наҳайён" стадионида бўлиб ўтишини инобатга олсак, ватандошларимиз учун 1200 та чипта сотувга чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз, 5 июнь куни бўлиб ўтадиган беллашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг