UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 мар 09:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодир Жалоловнинг бўлажак рақиби икки юлдуз билан жанг қилган

Супероғир вазн тоифасидаги ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби маълум бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳаваскор боксда Олимпия ўйинларининг икки карра ғолиби бўлган Жалолов 5 апрель куни Қозоғистоннинг Астана шаҳрида Top Rank промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган мусобақада иштирок этади.

Boxer TV маълумотига кўра, ўша куни Big Uzbek'га украиналик Игор Шевадзуцкий рақиб бўлади.

34 яшар Шевадзуцкий фаолияти давомида 14 та жанг ўтказиб, уларнинг 12 тасида ғалаба қозонган (10 та нокаут) ва 2 та жангда имкониятни бой берган (1 та нокаут).

Қизиғи, Игор ҳар икки мағлубиятини фаолиятида тўқнаш келган энг тажрибали рақибларидан қабул қилиб олган. У 2023 йил апрель ойида Польшада ташкил этилган бокс оқшоми доирасида WBO собиқ чемпиони, конголик Мартин Баколега техник нокаут орқали мағлуб бўлади.

2024 йил март ойида эса Игор болгариялик таниқли Кубрат Пулев билан жанг қилган ва очколар ҳисобига кўра имкониятни бой берганди.

30 ёшли Жалолов эса проф фаолияти давомида ҳозирча 14 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини муддатидан олдин ўз фойдасига якунлаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг