UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 апр 22:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодир Жалоловнинг жанги тўлиқ давом этди. Баҳс давомида нокдаун ҳолати қайд этилди

Супер оғир вазн тоифасидаги ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов фаолиятидаги навбатдаги жангини ўтказди.

Ҳамюртимиз Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс оқшоми доирасида украиналик Игорь Шевазуцкийга қарши рингга кўтарилди.

10 раунд этиб белгиланган жанг тўлиқ давом этди ва якунда Жалолов очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди. 

Баҳснинг учини раунди давомида Баҳодир рақибини нокдаун ҳолатига солиб қўйди.

Мусобақа Жалолов ҳамкорлик қиладиган Top Rank промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилмоқда.

Бугунги жангдаги муваффақият орқали 30 ёшли Баҳодирнинг ғалабалари сони 15 тага етди. Аввалги ғалабаларнинг барчаси муддатидан олдин қўлга киритилганди. Спортчининг ҳисобида ҳозирча бирорта мағлубият ёки дуранг мавжуд эмас.

34 яшар Шевазуцкийнинг проф рекорди эса бугунги баҳсдан кейин 12-3 кўринишига келди.

Қайд этиш жоиз, Игорь бундан олдинги ҳар икки мағлубиятини фаолиятида тўқнаш келган энг тажрибали рақибларидан қабул қилиб олган. У 2023 йил апрель ойида Польшада ташкил этилган бокс оқшоми доирасида WBO собиқ чемпиони, конголик Мартин Баколега техник нокаут орқали мағлуб бўлади. 2024 йил март ойида эса Игорь болгариялик таниқли Кубрат Пулев билан жанг қилган ва очколар ҳисобига кўра имкониятни бой берганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг