UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 июн 13:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодир Жалоловнинг проф боксдаги кейинги рақиби, жанг санаси ва манзили аниқ + ПОСТЕР

Супероғир вазнли ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди.

30 яшар ҳамюртимиз бизнинг вақт билан 27 июль тонгида АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги "Мэдисон Сквер Гарден" аренасида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида рингга кўтарилади.

Бу ҳақда Big Uzbek ҳамкорлик қилувчи Top Rank промоутерлик компанияси хабар берди. Оқшом доирасида Жалоловга италиялик Жанмарко Кардильо рақиблик қилади. Баҳодир Кардильонинг фаолиятидаги энг яхши рекордга эга рақибига айланади.

Жалолов ҳозирга қадар проф фаолияти давомида 15 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларидан устун келган. Ўзининг барча жангларини ватани бўлмиш Италияда ўтказиб келган Жанмарко Кардильо ҳисобида эса 12 та ғалаба, 1 та мағлубият ва 2 та дуранг мавжуд.

Баҳодир иштирок этадиган бокс оқшомининг иккинчи асосий беллашувида супер ярим ўрта вазн тоифасидаги ҳамюртимиз - Исроил Мадримовнинг эҳтимолий рақиблари Ксандер Заяс ва Хорхе Гарсия Перес вакант бўлиб турган WBO чемпионлик камари учун баҳс олиб боришади.

Марказий жанг эса ярим енгил вазн тоифасида WBC чемпионлик камари учун Брюс Каррингтон ва Матеус Гейта ўртасида кечади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг