UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 ноя 13:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодир Жалоловнинг проф боксдаги навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили бўйича хабарлар тарқалди

Супер оғир вазн тоифасида ўзбекистонлик проф боксчи Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги бўйича тафсилотлар пайдо бўлди.

Жалолов 2025 йил, 6 февраль куни Канаданинг Монреаль шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшоми доирасида рингга қайтади.

Унга ўша куни франциялик Девид Спильмонт рақиблик қилиши айтилмоқда. Бу ҳақда инсайдер Жалол Аҳмедов ўз телеграм каналида хабар берди.

Маълумот ўрнида, Жалолов проф фаолияти давомида ҳозирга қадар 14 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Сўнгги жангини 2023 йил 17 ноябрь куни ЖАР вакили Крис Томпсонга қарши ўтказиб, илк раунддаёқ нокаут орқали зафар қучганди. 30 ёшли чарм-қўлқоп устаси ҳаваскор боксда икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби ҳисобланади.

Унинг бўлажак рақиби Девид Спильмонт эса шу кунгача 27 та жанг ўтказиб, 16 та ғалаба, 8 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. Ғалабаларининг 11 тасини нокаут орқали қўлга киритган.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
18 ноя 13:58:43
CHELSEA2211
Shu bola chempionlikni Kormey ketami deymanda... Statistika uchun urashavermasdan, chempionlik uchun harakat qilish kerak... Yoshi ham oʻtib borayapti...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг