UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 апр 14:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодир Жалоловнинг собиқ рақиби проф боксдаги 10-жангини ўтказади

Олимпия ўйинлари совриндори Ричард Торрес (9-0, 9 КО)га навбатдаги рақиб берилди.

Америкалик 24 ёшли Торрес 18 май куни АҚШда ўзи сингари мағлубият нималигини билмай келаётган ватандоши Брэндон Мурга (14-0, 8 КО) қарши рингга кўтарилади. Бу Торрес учун проф фаолиятидаги 10-жанг бўлади. Ричард барча жангларини муддатидан аввал якунлаган.   

30 ёшли Мур ҳам ҳали мағлубият ва дуранг қайд этмаган. Ўн тўртта жангининг 8 тасида рақибларини нокаутга учратган. Иккала боксчи ҳам шу кунгача мағлубиятга учрамаган рақиблар билан жанг қилган.

Маълумот учун, Торрес-Мур жанги 18 май куни Top Rank промоутерлик компанияси томонидан Сан-Диего шаҳрида ташкил этилади. Оқшомнинг марказий жанги енгил вазн тоифасида вакант бўлиб турган WBO чемпионлик камари учун Эммануэл Наваррете ҳамда Денис Беринчик ўртасида кечади.

Қайд этиш жоиз, Баҳодир Жалолов ва Ричард Торрес ҳаваскор боксда икки бор тўқнаш келган ва ҳар икки жангда ҳамюртимизнинг қўли баланд келган. Токио-2020 Олимпиадаси финалида Жалолов Ричард Торресни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг