UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 фев 13:41
Янгиликлар

Футбол

Баҳодир Қурбонов: "Биринчи қадамни футболни рақамлаштиришдан бошлаймиз"

Бироз олдин ЎФАнинг навбатдан ташқари сайлов конгрессида ташкилотга янги президент сайланди.

Унга кўра, Давлат Хавфсизлик Хизмати раҳбари Баҳодир Низомович Қурбонов ЎФА президенти сифатида ишга киришди. 

"Делегатларга менинг номзодимни ЎФА президентлигига лойиқ кўрганингиз учун миннатдорчилик билдираман. Барчага маълумки, футбол Ўзбекистонда оммавий ва энг севимли спорт тури ҳисобланади. Муҳтарам президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан юртимизда футболни ривожлантириш, янги даражага олиб чиқишга қаратилган кўплаб муҳим ҳужжатлар имзоланди. Бу эса ўз навбатида сўнгги йилларда футболимизда катта ўсишга туртки берди. ФИФА ва ОФК билан ҳамкорликда футболимиз инфратузилмасини яхшилаш, футбол билан шуғулланиш учун қулайликлар яратиш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларимиз халқаро майдонда ёрқин ғалабалар қайд этишмоқда. Ўтган йили футболимиз тарихида биринчи маротаба U-23 терма жамоамиз ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этди, U-20 терма жамоамиз Осиёда тенгсиз деб топилди. Ўсмирлар терма жамоамиз Жаҳон чемпионатида кучли саккизликдан жой олди. Бугунги кунда Ўзбекистон энг нуфузли футбол турнирлари мезбони сифатида эътироф этилмоқда. ФИФА Президенти Жанни Инфантино 2024 йил Ўзбекистон мезбонлик қилган Жаҳон чемпионатини тарихдаги энг зўри сифатида баҳолади. Ўз навбатида менинг янги лавозимдаги вазифам мана шу ривожланишни давом эттирган ҳолда янада катта натижаларга эришиш учун барча имкониятларни ишга солишдан иборат. 

Умид қиламанки, футбол соҳасида фаолият юритаётган ҳар бир инсон давлатимиз раҳбарининг бераётган ишончини оқлаш, мухлислар кутаётган натижаларни қайд этиш учун ўз вазифаларига масъулият билан ёндошишади. Ҳурматли конгресс иштирокчилари мен президент сифатида бугундан айтаманки, ҳар бирларингизнинг билим, илмларингизга, ёрдамларингизга муҳтожман. Ўйлайманки, биз биргаликда бу масъулиятли вазифани амалга оширамиз. Олдимизда катта мақсадлар турибди. Миллий терма жамоамиз яқин вақт ичида Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг ҳал қилувчи баҳсларида иштирок этади. Мундиалда қатнашиш халқимизнинг азалий орзуси ҳисобланади. Мухлисларнинг ишончини қозониш, стадионларни ишқибозлар билан тўлдириш, футболда ҳалоллик, шаффофликни таъминлаш борасида катта вазифалар турибди. Ўйлайманки, футбол мутахассислари, ОАВ биргаликда ва ҳамжиҳатликда ишлаб мақсадимизга етамиз. Биринчи қадамларимиз футболни рақамлаштиришдан бошлаймиз. Рақамлаштириш шаффофлик, ёш футболчиларни тарбиялаш, илмий нуқтаи назаридан кузатиш имконини беради. Яна бир бор конгресс иштирокчиларига раҳмат айтаман ва ишончларингни оқлаш учун барча имкониятимни ишга соламан", - деди Баҳодир Қурбонов. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг