UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 окт 08:46
Янгиликлар

Бокс/ММА, Велоспорт, Енгил атлетика, Таэквондо, Гандбол, Муайтай, Осиё ўйинлари

Баҳрайн-2025: Ҳамюртларимиз кеча 10 та спорт турида беллашишди. Битта медаль қўлга киритилди

Баҳрайн давлати мезбонлик қилаётган III Осиё ёшлар ўйинларининг навбатдаги кун беллашувлари ортда қолди.

Кечаги кун доирасида ўзбекистонлик спортчилар бокс, муай-тай, аралаш жанг санъати турлари, таэквондо WТ, енгил атлетика, волейбол, футзал, гандбол, велоспорт ва от спорти турларида баҳс олиб боришди.

Осиё ёшлар ўйинларининг кечаги беллашувларида делегациямиз ҳисобига ягона медални Насима Мамирова тақдим этди. Енгил атлетиканинг 2000 метрга стипл-чез югуриш дастурида иштирок этган ҳамюртимиз марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтди ва кумуш медалга сазовор бўлди.

Мусобақанинг бокс беллашувлари ҳам қизиқарли жангларга бой бўлмоқда. Ўзбекистон терма жамоасининг 4 аъзоси саралаш жангини ўтказган бўлса, улардан 3 нафари ишончли ғалабалар билан кейинги босқичга йўл олди.

III Осиё ёшлар ўйинлари доирасида велоспорт баҳсларига ҳам старт берилди. Ҳамюртларимиз аралаш жамоавий вақт пойгаси дастурида қатнашишди. 40 км масофага кечган мусобақада юртдошларимиз 47:31.18 дақиқа билан тўртинчи бўлишди.

Волейболчиларимиз саралаш беллашувларидан муваффақиятли ўта олишди. Мўғулистон билан баҳс олиб борган йигитларимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, 1/8 финал йўлланмасига эга бўлдилар. Ушбу босқичда ҳамюртларимизга Индонезия рақиблик қилади.

Осиё ўйинлари доирасида гандбол ва футзал бўйича жамоаларимизнинг беллашувлари омадсиз якунланди. Гандболчи қизларимиз Хитойга 29:37, футзалчи йигитларимиз эса Афғонистонга 2:10 ҳисобида мағлуб бўлишди.

III Осиё ёшлар ўйинларида муай-тай бўйича беллашувлар қизғин давом этмоқда. Ушбу спорт турида 8 ҳамюртимиз баҳс олиб борган бўлса, улардан 5 нафари ғалаба қозонди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг