UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 июн 11:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баклини мағлуб этган Усман кейинги рақиби ким бўлишини айтди

Кетма-кет мағлубиятлардан кейин октагонга ғалаба билан қайтган собиқ UFC чемпиони навбатдаги рақиби ким бўлиши ҳақида берилган саволга жавоб берди.

Яримўрта вазн тоифасидаги энг тажрибали аралаш яккакураш устаси кеча АҚШнинг Атланта шаҳрида ўтган UFC on ESPN 69 турнирининг асосий жангида америкалик Хоакин Баклини 5 раунд натижаларига кўра ҳакамларнинг якдил қарори (48-47, 49-46, 49-46) билан мағлубиятга учратган эди. 

"Қисқа муддатда ўзимдан анча ёш, айни кучга тўлган, ғалабага чанқоқ, дивизиондаги энг хавфли рақибни беришди. Одамлар мени эсдан чиқариб қўйишганди. Жин урсин, улар мени жанг қилишни билмайдиганга чиқаришганди. Уларнинг муносабати менга ҳақорат эди. Мен бугун кўрсатган жангим билан уларга муносиб жавоб бердим", - деди UFC on ESPN 69 турниридан кейинги матбуот анжуманида.

Шунингдек, Усман кейинги жангида яримўрта вазн чемпионлиги учун кечадиган Жек Делла Маддалена ва Ислам Махачев ўртасидаги тўқнашув ғолибига қарши октагонга чиқмоқчи эканини яшириб ўтирмади.

"Келинглар, очиқ гаплашамиз. Мен айни пайтда дивизиондаги энг катта ном ва табиийки, юлдузман. UFC промоушенида ҳамма нарса шоу устига қурилади. Энг катта жанг ҳам Жек Делла Маддалена ва Ислам Махачев ўртасидаги жанг ғолибига қарши бўлади. Агар Ислам ғалаба қозонса, унда ташкилотнинг кечаги ва бугунги энг яхши жангчиси учрашади – ким бу тўқнашувга катта пул тўламайди? Бу жангни ҳамма кўришни хоҳлайди. Шу қаторида мен ҳам. Бугунги кўрсатган жангим менга камар учун октагонга чиқиш ҳуқуқина беради, деб ўйлайман", - дея сўзларига якун ясади нигериялик собиқ чемпион.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг