UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 ноя 17:42
Янгиликлар

Футбол

"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди

Теглар :  Барселона
"Барселона" 2025/26 мавсуми учун тўртинчи форма комплектини тақдим этди.

Nike томонидан ишланган ушбу махсус форма 2005 йил 19 ноябрда "Сантьяго Бернабеу"да "Реал" устидан 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабага бағишланган.

Клуб баёнотида айтилишича, ўша кеча жамоа ўз абадий рақибини мағлуб этгани билан ҳақиқий маҳорат дарсини намойиш этган. Ушбу классико замонавий тарихдаги энг яхши учрашувлардан бири сифатида қайд этилган ва "блауграна"нинг кейинги "олтин даври" учун катта илҳом бўлган.

Форма дизайни ҳақида

  • Янги формадаги чизиқлар вертикал жойлашган, бироқ махсус тарзда "эркин" тузилма шаклида берилган. Улар 2005 йилги учрашувдаги учта гол учун тўпнинг парвоз траекторияларидан илҳомланган.
    – Биринчи голни Это'О,
    – Қолган иккитасини Роналдиньо урган эди.

  • Йўлкага (ёқаси) ички томонида тўп киритилган дақиқалар белгиланган: 14, 58 ва 77.

  • Ташқи қисмида каталония байроғи акс этган.

  • Шортлар қора-аноррангда бўлиб, ён томонида кўк чизиқлар мавжуд.

"Барселона" таъкидлашича, ушбу дизайн ғояси футбол қўзғатадиган ҳис-туйғулар ва сўз билан ифодалаш қийин бўлган лаҳзалардан илҳомланган. Голлар фақат байрам эмас — улар хотирада қоладиган санъат асарлари.
Клуб фикрича, ўша классико нафақат бир ўйин, балки "футбол – бу санъат" деган фикрнинг янграши бўлган.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг