UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 окт 10:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бахрам Муртазалиев Тимофей Цзюни нокаут эвазига мағлуб этди

Бугун тонг саҳарда АҚШнинг Орландо шаҳрида профессионал бокс турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг марказий жанги биринчи ўрта вазн (69,9 кг.гача) тоифасида амалдаги IBF чемпиони россиялик Бахрам Муртазалиев ҳамда австралиялик собиқ чемпион Тимофей Цзю ўртасида ўтказилди. 

Ўн икки раундлик чемпионлик жанги бироз кутилмаган натижа билан якунланди. Муртазалиев учинчи раундда номдор рақибини техник нокаут эвазига мағлубиятга учратди. Бу 31 ёшли Бахрам учун илк чемпионлик ҳимоя жанги бўлди. Собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Константин Цзюнинг ўғли бўлган 29 ёшли Тим фаолиятида илк бор нокаут билан ютқазди. 

Эътиборлиси, Муртазалиев иккинчи раунднинг ўзида уч бор Цзюни нокдаун ҳолатига тушириб қўйганди. Учинчи раунд олдидан Цзю шифокор кўригида ҳам бўлди. Тўртинчи нокдаундан кейин Тим Цзюнинг секундантлари жангни тўхтатишга мажбур бўлишди. 

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида Тимофей Цзю америкалик Себастьян Фундорага ютқазиб, WBO чемпионлик камарини қўлда чиқарганди. Цзю ҳисобида 24 ғалаба ва 2 мағлубият бор. Муртазалиев эса бугун 23-ғалабасини тантана қилди. Нокаутли ғалабалари сони 16 тага етди. У мағлубият ва муроса нималигини билмай келяпти. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг